Бугун, 1 май куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жойлашган “синтифон” ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, ёнғин эрталаб соат 07:01 да бошланган. Ва қутқарувчилар томонидан соат 07:45 да қуршаб олинган ҳамда соат 08:09 да тўлиқ бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган,—дейилади вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 апрель куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманида жойлашган қурилиш маҳсулотлари сақланаётган омборхонада ҳам ёнғин содир бўлган эди.
Ҳодиса оқибатида омборхонанинг тахминан 500 кв.м майдони ёниб зарарланган.