АсосийЖамият

Хорижга ишлаш ва саёҳатга кетадиган талабаларга 15 млн сўм ссуда берилади

Ҳар йили 2 минг нафаргача ёшларнинг ишлаш ва саёҳат харажатлари қопланади.

'Хорижга ишлаш ва саёҳатга кетадиган талабаларга 15 млн сўм ссуда берилади'ning rasmi

2025 йил 15 майдан “Work and travel” халқаро дастурлари доирасида ишлаш ва саёҳат қилиш учун хорижий давлатларга бориш ва келиш ҳамда бошқа харажатларни қоплаш мақсадида талаба ёшларга ссуда ажратиш тартиби жорий этилади. шуни назарда тутувчи ҳукумат қарори 2 май куни қабул қилинди.

Талаба ёшларга Европа Иттифоқи давлатлари, Жанубий Корея, Япония, Буюк Британия, АҚШ, Канада, Австралия, Янги Зеландияга “Work and travel” халқаро дастурлари доирасида ишлаш ва саёҳат қилиш учун бориш ва келиш ҳамда бошқа харажатларни қоплаш мақсадида ссуда ажратилади.

Ҳар йили 2 000 нафаргача талаба ёшларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари (15 млн сўм) миқдорида ссуда ажратилади.

Ссуда ажратиш ҳақидаги аризалар давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали қабул қилинади. Ариза берувчи қуйидаги хужжатларни илова қилади:

  • хорижий давлатдаги иш берувчи билан ариза берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномаси;
  • ариза берувчи томонидан ссуда қайтарилмаганда, ушбу маблағларни қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига олувчи кафил жисмоний шахснинг сўнгги 12 ойлик иш ҳақи тўғрисида маълумот ва қарз шартномаси бўйича кафил бўлишга розилик аризаси - агар мавжуд бўлса;
  • виза.

Талаба ажратилган ссудани хорижий давлатдан келганидан сўнг 1 ой муддатда қайтариш мажбуриятини олади.

1 календарь йил давомида 2 000 нафар ариза берувчига ссуда ажратиш маъқуллангандан сўнг ариза қабул қилиш тўхтатилади.

Ссуда ажратилгунга қадар, бироқ кетма-кетлиги бўйича ссуда ажратилган ариза берувчилардан кейин ариза топширган шахслар кейинги йил учун рўйхатга қўйилмайди ҳамда келгуси йилда қайтадан мурожаат қилади.

Маълумот учун, ссуда қайтариш шарти билан ажратиладиган фоизсиз қарз ҳисобланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент Сирдарё вилоятида агросаноатни ривожлантириш имкониятларини кўрсатиб ўтди'ning rasmi

    Жамият Бугун 22:22

    Президент Сирдарё вилоятида агросаноатни ривожлантириш имкониятларини кўрсатиб ўтди

    Вилоятда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишларни янги ёндашувлар асосида ташкил этиш бўйича йиғилиш ўтказилди.

    '“ТОП-100” талик университетларга грант асосида ўқишга кирганларга “Эл-юрт умиди” стипендияси имтиҳонларсиз ажратилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:53

    'Аҳолининг дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш  тақиқланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:36

    Аҳолининг дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш  тақиқланади

    Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

    'Хорижга кетаётган сирдарёлик аёл 7 ойлик боласини кўчага ташлаб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:26

    Хорижга кетаётган сирдарёлик аёл 7 ойлик боласини кўчага ташлаб кетди

    Боланинг чўнтагида қолдирилган хатда фарзандининг исми, ёши ва нима сабабдан ташлаб кетганлиги ёзилган.

    'Долларнинг расмий курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:00

    Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Афсонавий Алкатрас қамоқхонаси қайта очилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:35

    Афсонавий Алкатрас қамоқхонаси қайта очилиши мумкин

    Бу қамоқхона 62 йил аввал ёпилган эди.