АсосийЖАМИЯТ

Ҳиндистонда ҳаёти хавф остида қолган аёл Ўзбекистонга қайтарилди

Уни ишга чақирган кишилар аёлдан бошқа мақсадда фойдаланмоқчи бўлишган.

'Ҳиндистонда ҳаёти хавф остида қолган аёл Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

Ўзбекистон элчихонаси Ҳиндистонга алдов йўли билан олиб келинган ва одам савдоси қурбонига айланиш хавфи остида қолган аёлнинг ватанга қайтишига амалий ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда  "Дунё" ахборот агентлиги хабар қилди. 

Дипломатик миссия консуллик бўлимига Ҳиндистон ҳуқуқ-тартибот идораларидан Деҳлидаги Индира Ганди халқаро аэропортида руҳий тушкунлик ҳолатидаги З.Т. исмли Ўзбекистон фуқароси аниқлангани ҳақида маълумот келиб тушган.

Шундан сўнг фуқаро билан алоқа ўрнатилиб, у элчихонага олиб келинган. Суриштирув жараёнида З.Т.га икки киши ошхоналардан бирида официант бўлиб ишлаш таклифи билдиргани аниқланган. Бироқ аёл мамлакатга келиб, меҳмонхонага жойлашгач, алданганини билиб қолган ва уни Ўзбекистонга қайтариб юборишларини талаб қилган.

Аммо икки киши аёлдан унинг учун сарфланган йўл харажатларини қоплаб беришини талаб қилган ҳамда жинсий хизмат кўрсатишга мажбурлашга ҳаракат қилган. З.Т. ўзи ушлаб турилган маскандан қочиш ва маҳаллий полиция вакилларига мурожаат қилишга муваффақ бўлган.

Ўзбекистон элчихонаси аёлга тезкор консуллик-ҳуқуқий ёрдами кўрсатган ҳамда ҳомий ташкилотлар кўмагида Деҳли — Тошкент йўналишидаги авиарейсга чипта сотиб олинган.

Ҳиндистоннинг тегишли муассасалари билан Ўзбекистон фуқаросини Деҳлига келтириб, эксплуатация қилишга уринишда гумон қилинаётган шахсларга нисбатан қонуний чора кўрилиши бўйича ҳамкорлик қилинмоқда, дейилади хабарда.

Дипломатик миссия ўзбекистонликларни Ҳиндистонга сафар қилишдан олдин турли шубҳали гуруҳ ёки шахсларнинг ёлғон ваъдаларига алданиб қолмаслик, ушбу мамлакатга кириш ва унда бўлиб туриш чоғида маҳаллий қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишга чақирди.

Элчихона бундай ҳолатлар юзага келган тақдирда зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдами кўрсатилиши учун зудлик билан қуйидаги воситалар орқали мурожаат қилишни тавсия қилади:

  • телефон: +91 11 2467 0774/75;
  • Telegram-бот: @consuluzbindia_bot.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати қандай бўлиши маълум қилинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 07:10

    Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати қандай бўлиши маълум қилинди

    Ҳаво ҳарорати ушбу кунларда аста-секинлик билан кўтарилиб, якшанба куни кундузи 34-37 даражагача етади.

    'Наманганда сойга чўкиб кетган 23 ёшли йигитнинг жасади топилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:09

    Наманганда сойга чўкиб кетган 23 ёшли йигитнинг жасади топилди

    Наманган вилояти Поп туманидаги дам олиш маскани ҳудудида жойлашган "Чодаксой" сойида чўкиб кетган 23 ёшли йигитнинг жасади топилди.

    'Туркияда 29 ёшли ўзбекистонлик аёл вафот этди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 04.06.2026 17:28

    Туркияда 29 ёшли ўзбекистонлик аёл вафот этди

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Туркиянинг тегишли идоралари билан ҳамкорликда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    'Наманганда терговчи ва адвокат йирик пора билан қўлга олинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 04.06.2026 13:49

    Наманганда терговчи ва адвокат йирик пора билан қўлга олинди

    Тезкор тадбир давомида адвокат гумонланувчининг отаcидан талаб қилинган маблағни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    'Саида Мирзиёева: Самарқанддаги экологик форум Ўзбекистон нуфузи ортиб бораётганини кўрсатди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 04.06.2026 13:28

    Саида Мирзиёева: Самарқанддаги экологик форум Ўзбекистон нуфузи ортиб бораётганини кўрсатди

    "Эндиги асосий вазифа табиатни асрашга қаратилган ушбу ташаббусларни амалиётга самарали татбиқ этишдан иборат", деди Мирзиёева.

    'Тошкент метросининг учта йўналишида электр узилиши кузатилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 04.06.2026 10:04

    Тошкент метросининг учта йўналишида электр узилиши кузатилди

    Ҳодиса поездлар ҳаракатига ҳамда бекатлардаги ёритиш тизимлари фаолиятига таъсир кўрсатган.