АсосийДунё

Австралия шаҳарларини сув босди

Кучли сув тошқини оқибатида 4 киши ҳалок бўлди.

'Австралия шаҳарларини сув босди'ning rasmi

Австралияда сўнгги йиллардаги энг фалокатли сув тошқинлари кузатилмоқда. Хусусан, Янги Жанубий Уэльсда кучли сув тошқини оқибатида 4 киши ҳалок бўлди ва бир неча киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Телеканалга кўра, кучли ёмғир кеча, 22 май куни кечаси жанубга силжиб, Сидней ва Ньюкасл шаҳарларига етиб борган. Метеорология бюроси штатнинг жанубий қисмлари учун огоҳлантириш эълон қилган.

Янги Жанубий Уэльс Фавқулодда хизмати 24 соат ичида – маҳаллий вақт билан 05:00 гача бўлган вақт ичида 535 дан ортиқ, тошқин бошланганидан бери 670 дан кўпроқ қутқарув ишларига жавоб берганини маълум қилган.

100 дан ортиқ мактаб сув тошқини туфайли ёпилган, минглаб уй ва корхоналар электр энергиясидан маҳрум бўлган. Сув тошқинидан жабрланганлар учун эвакуация марказлари очилган.

Ўрта шимолий қирғоқдаги Тари шаҳри энг кўп зарар кўрган. 21 май куни минтақадаги йирик дарёда сув тошқини 6,3 метрдан ошган ва унинг энг юқори даражаси бўйича деярли бир асрлик рекордни янгилаган. Штатнинг ўрта шимолий қирғоғида 10 мингга яқин уйни сув босиши хавфи бор.

“Биз янада ёмонроқ янгиликларга тайёрмиз. Ажралиб қолган аҳолига таъминот етказиб бериш жуда қийин”, дейди Янги Жанубий Уэльс бош вазири Крис Миннс.

Миннс, шунингдек, эвакуацияга тайёр ҳудудлардагиларни агар имкони бўлса, кетишга чақирган. Аммо баъзилари бунга имконияти йўқлигини ҳам тан олган.

“Улар кексалар, ногиронлар, ёш болалар бўлиши мумкин. Аммо агар биз кўпчилик одамларни зарардан қутқара олсак, бу ҳамманинг ишини анча осонлаштиради”, деган у.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Швейцария музейидан олтин тангалар ўғирланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:08

    Швейцария музейидан олтин тангалар ўғирланди

    Кеча Лозаннадаги қадимий Римга бағишланган музейда ўғирлик содир этилди. Олтинларнинг қиймати ҳозирча ошкор қилинмади. Фақат полиция тангалар "археологик қийматга эга"лигини айтди.

    'Бразилиянинг собиқ президенти ҳибсга олинди'ning rasmi

    Дунё 22.11.2025 21:05

    Бразилиянинг собиқ президенти ҳибсга олинди

    Собиқ президент бунгача уй қамоғида сақланаётган эди.

    'Нигериядаги католик мактабидан 300 нафар бола ўғирлаб кетилди'ning rasmi

    Дунё 22.11.2025 17:41

    Нигериядаги католик мактабидан 300 нафар бола ўғирлаб кетилди

    Қуролланган шахслар мактабга бостириб кириб, 303 нафар бола ва 12 нафар мактаб ходимини ўғирлаб кетишган. Бу бир ҳафтанинг ичида иккинчи марта содир бўлмоқда. Нигерияда бир ҳафтада икки марта болалар оммавий ўғирланди.

    ''ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 19:35

    'Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 17:09

    Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди

    Тадқиқотчилар организмда қариган ҳужайраларни аниқлаб, йўқ қилишга ёрдам берадиган CD4-Eomes Ҳужайрасини кашф қилди.

    'Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 14:31

    Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди

    Украина президенти В. Зеленский АҚШ армияси вакили билан учрашувда урушни якунлаш бўйича режани тезроқ имзолашга келишиб олди.