АсосийДунё

Ҳиндистондаги кучли ёмғир ва момақалдироқ туфайли 45 киши ҳалок бўлди

Табиий офат сабабли Деҳли аэропорти камида 13 та рейс йўналишини ўзгартирган.

'Ҳиндистондаги кучли ёмғир ва момақалдироқ туфайли 45 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида ёққан кучли ёмғир ва момақалдироқ оқибатида камида 45 киши вафот этди. Бу ҳақда “Times  Of India” хабар берди.

Маълум қилинишича, ўлимлар асосан Касганж ва Фатеҳпур туманларида рўй берган.

Шунингдек, Читракута ва Амбедкарнагар шаҳарларида икки киши момақалдироқ уриши оқибатида нобуд бўлган.

Газетанинг хабар қилишича, шамол тезлиги соатига 60–100 км гача етган ва момақалдироқ келаси ҳафтага қадар давом этиши мумкин. Кучли ёмғир ва момақалдироқ сабабли Деҳли аэропорти камида 13 та рейс йўналишини ўзгартирган. Аэропортда фаолият юритувчи авиакомпаниялар йўловчиларни рейсларнинг кечикиши ва жадвалидаги ўзгаришлар ҳақида олдиндан огоҳлантирган.

Ҳукумат ҳалок бўлганларнинг оилаларига тезкор компенсация тўлашни маҳаллий ҳокимиятларга топширган.

Билдирилишича, энг катта зарар қишлоқ жойларга етган. Баъзи ҳудудларда “қизил” рангли об-ҳаво хавфи даражаси эълон қилинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Австралия шаҳарларини сув босди'ning rasmi

    Дунё 23.05.2025 15:17

    Австралия шаҳарларини сув босди

    Кучли сув тошқини оқибатида 4 киши ҳалок бўлди.

    '2024 йилда Туркия Исроилга энг кўп маҳсулот экспорт қилган давлатлар бешлигига кирди'ning rasmi

    Дунё 23.05.2025 14:20

    2024 йилда Туркия Исроилга энг кўп маҳсулот экспорт қилган давлатлар бешлигига кирди

    Бу даврда Туркиянинг Исроилга умумий экспорти 1,14 миллиард долларга етди.

    'Россияда мигрант аёллар учун бепул туғуруқни тақиқлаш таклиф қилинди'ning rasmi

    Дунё 23.05.2025 13:17

    Россияда мигрант аёллар учун бепул туғуруқни тақиқлаш таклиф қилинди

    Бу таклиф Россиянинг чет эллик аёллардан туғилган бўлажак фуқаролари ҳуқуқларини бузишини билдиради.

    'АҚШда уй устига самолёт қулаб тушди'ning rasmi

    Дунё 23.05.2025 13:13

    АҚШда уй устига самолёт қулаб тушди

    Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлган ва саккиз киши тан жароҳати олган.

    'Клаус Виттманн: Россиянинг урушдаги ҳарбий муваффақиятлари "ачинарли” ҳолатда'ning rasmi

    Дунё 23.05.2025 10:48

    Клаус Виттманн: Россиянинг урушдаги ҳарбий муваффақиятлари "ачинарли” ҳолатда

    Истеъфодаги Германия генерали Россия Украина устидан эртароқ ғалаба қозониши мумкин бўлганини айтди.

    'Трамп администрацияси “Harvard” университетининг халқаро талабаларни қабул қилиш ҳуқуқини бекор қилди'ning rasmi

    Дунё 23.05.2025 10:02

    Трамп администрацияси “Harvard” университетининг халқаро талабаларни қабул қилиш ҳуқуқини бекор қилди

    Мазкур иш ортидан ҳукумат ҳамда университет ўртасида кескинлик юзага келди.