АсосийЖамият

"Ўзкосмос" Бош прокуратурага ёрдам беради

Бош прокуратураси ҳамда "Ўзкосмос" агентлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

'"Ўзкосмос" Бош прокуратурага ёрдам беради'ning rasmi

Бош прокуратураси ҳамда "Ўзкосмос" агентлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. 

Республикада экологик хавфсизликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, назорат тадбирлари, терговга қадар текширув ва суриштирув жараёнларига аерокосмик технологияларни жорий этиш, Давлат космик мониторинги тизими орқали шаффоф ва юқори аниқликдаги маълумотлардан фойдаланиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди. 

Унга кўра, эндиликда томонлар тизимли равишда ахборот алмашинувини йўлга қўйиб, экологик хавфлар ва муаммолар даражасини аниқлаш, ҳуқуқбузарликларни фош этиш ҳамда уларнинг олдини олишда бир қатор йўналишларда биргаликда ишлашлари белгиланди. Жумладан:

– яшил ҳудудларнинг қисқариши ва дарахтларнинг кесилиши ҳолатлари мониторинг қилиш;
– ўрмон фонди ерларида ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши, ноқонуний бино ва иншоотлар қурилиш ҳолатларини аниқлаш;
– ноқонуний қазиш ишлари, шу жумладан дарё ўзанлари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарида норуда материаллари қазиб олинишини мониторинг қилиш; 
– дарё ўзанларини тўпланиб қолган норуда материаллардан тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишлари амалга оширилаётган участкаларда лойиҳадан четга чиқиш, ноқонуний қазиб олиш ҳолатларини мониторинг қилиш;
– норуда фойдали қазилма конларида ҳақиқатда қазиб олинган ҳажмни аниқлаш мақсадида аерокосмик маркшейдерлик ишларини амалга ошириш;
– мавжуд чиқиндиларни сақлаш жойларида белгиланган ҳудуддан ташқарига чиқиш ҳолатлари, ноқонуний чиқинди полигонларини мониторинг қилиш;
– бошоқли дон экинларидан бўшаган (ўримдан сўнг) ер майдонларида сомонпоялари ва уларнинг қолдиқларини ёқиш (далалар ёқилиши) ҳолатларини мониторинг қилиш.

    Бошқа янгиликлар