Ижтимоий тармоқларда “Ҳарбийларимиз металлоломга снаряд сотишибди, кейин у портлабди” сарлавҳаси остида хабарлар тарқалмоқда.
Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, ушбу снаряд вазирлик тасарруфида бўлмаган ҳудудда маҳаллий чўпонлар томонидан ўзбошимчалик билан қазиб олинган ҳамда металлоломга топширилган.
Қайд этилишича, бундай ҳолатларда фуқаролар хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга зудлик билан хабар қилиши шарт.
Ушбу воқеага ҳарбий хизматчиларнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ ва жиноий жавобгарликка тортилмагани маълум қилинди. Мазкур турдаги снаряд Ўзбекистон Қуролли Кучларида мавжуд эмас. Маълумотларга кўра, бу турдаги снаряд 1970 йилларда қўлланилган.
Айни вақтда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.