АсосийДунё

Билл Гейтс асосий бойлигини қаерга сарфлашини айтди

У бойлигининг катта қисмини Африкада соғлиқни сақлаш ва таълим хизматларини яхшилаш учун беришини маълум қилган.

'Билл Гейтс асосий бойлигини қаерга сарфлашини айтди'ning rasmi

Microsoft асосчиси Билл Гейтс бойлигининг асосий қисмини кейинги 20 йил ичида Африкада соғлиқни сақлаш ва таълим хизматларини яхшилашга сарфламоқчи. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Миллиардер Эфиопия пойтахти Аддис Абебада нутқ сўзлади. У Африканинг ёш инноваторларига қитъада соғлиқни сақлашни яхшилаш учун сунъий интеллект (СИ)ни ишга солиш таклифини берган.

Гейтс жамғармасининг таъкидлашича, Африка бўйича 3 та устувор вазифа белгилаб олинган: 1) оналар ва чақалоқлар ўлиминининг олдини олиш; 2) кейинги авлоднинг ҳалокатли юқумли касалликлардан азият чекмасдан ўсишини таъминлаш; 3) миллионлаб одамларни қашшоқликдан олиб чиқиш.

Май ойида Гейтс бойлигининг 99 фоизини ҳайрия қилишини эълон қилганди. Унинг бойлиги 2045 йилга келиб 200 миллиард долларга етиши прогноз қилинган. Forbes рейтингига кўра, унинг бойлиги 2025 йилда 115,1 миллиард долларни ташкил этади.

Мозамбикнинг собиқ биринчи хоними Граса Мачел бу эълонини олқишлаб, “айни инқироз пайтида ёрдам” бўлишини айтган. Америка Қўшма Штатлари ҳукумати Африкага кўрсатилаётган ёрдамни, жумладан, ОИВ/ОИТС билан касалланган беморларни даволаш дастурларини қисқартирган. Бу эса қитъадаги соғлиқни сақлашнинг келажаги ҳақида хавотирларни келтириб чиқармоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Хитой компанияларига АҚШ ва Исроил киберхавфсизлик дастурларидан фойдаланиш тақиқланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:09

    Хитой компанияларига АҚШ ва Исроил киберхавфсизлик дастурларидан фойдаланиш тақиқланди

    Пекин мазкур қарорни миллий хавфсизлик билан боғлиқ хавотирлар билан изоҳламоқда.

    'Таиландда йўловчи поезди устига кран қулаб тушди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:09

    Таиландда йўловчи поезди устига кран қулаб тушди

    Ҳодиса ортидан ўнлаб қурбонлар бор.

    'Эрондаги тартибсизликларда қарийб 2000 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:08

    Эрондаги тартибсизликларда қарийб 2000 киши ҳалок бўлди

    Эронда норозилик намойишлари бошланганидан бери хавфсизлик кучлари ва намойишчилар орасида катта қурбонлар қайд этилган.

    'Трамп Эрон билан савдо қилувчи давлатларга бож жорий қилди'ning rasmi

    Дунё 13.01.2026 09:12

    Трамп Эрон билан савдо қилувчи давлатларга бож жорий қилди

    Мамлакатнинг асосий савдо ҳамкорлари қаторига Ҳиндистон, Хитой ва Туркия киради.

    'Германия канцлери ва Ҳиндистон бош вазири варрак учирди'ning rasmi

    Дунё 13.01.2026 08:19

    Германия канцлери ва Ҳиндистон бош вазири варрак учирди

    Германия канцлери Фридрих Мерс Ҳиндистонга илк расмий ташрифи доирасида Бош вазир Нарендра Моди билан Халқаро варрак фестивалида иштирок этди.

    'АҚШ фуқароларини Эрондан чиқиб кетишга чақирди'ning rasmi

    Дунё 13.01.2026 04:13

    АҚШ фуқароларини Эрондан чиқиб кетишга чақирди

    АҚШ Давлат департаменти Эронда кучайиб бораётган норозилик намойишлари фонида мамлакатда бўлиб турган америкаликларни зудлик билан ҳудудни тарк этишга ундади.