АсосийЖамият

Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситаларини олиб кетаётганлар ушланди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

'Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситаларини олиб кетаётганлар ушланди'ning rasmi

Қайд этилишича, Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Ўтказилган незкор тадбирда Тошкент шаҳрида яшовчи, 1998 й.т. шахс қўшни давлатдан контрабанда йўли билан олиб келинган, "гашиш" гиёҳвандлик моддасини Бекобод шаҳридаги яшириб қўйилган жойидан олиб, Қўқон шаҳрида яшовчи харидорга олиб кетаётган вақтида қочишга уринган икки шахс ҳам далилий ашё билан қўлга олинди.

Олиб борилган терговга қадар текширув давомида ушбу гиёҳвандлик моддаси наркокурер томонидан контрабанда йўли билан "закладка" кўринишида кўмиб кетилганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар