АсосийДунё

Ғазодаги ёрдам жамғармаси танқид остида қолди

БМТ ва экспертлар “GHF” фаолиятини шубҳа остига олмоқда.

'Ғазодаги ёрдам жамғармаси танқид остида қолди'ning rasmi

Исроилнинг уч ойлик блокадасидан сўнг, “Ғазо Гуманитар Ёрдам Жамғармаси” (ГҲФ) Ғазо секторида озиқ-овқат тарқатишни қайта бошлади.

Аммо бу фаолият БМТ ва бир қатор мустақил ташкилотлар томонидан танқидга учради.

Жамғарманинг ёрдам марказлари Ғазонинг жанубида, Рафаҳ шаҳри яқинида жойлашган. Бироқ ёрдам олиш учун фуқаролар Исроил армияси – “ТАШАЛ” томонидан текширувдан ўтиши шарт қилиб қўйилган.

Бу эса халқаро экспертлар фикрича, Исроил “GHF” орқали аҳолини шимолдан жанубга кўчишга мажбурламоқчи, деган хавотирларни уйғотди.

Шунингдек, “GHF”собиқ раҳбари, АҚШ армияси фахрийси Жейк Вуд истеъфога чиқди. У фонд халқаро гуманитар принциплар – холислик, бетарафлик ва мустақилликка амал қила олмаганини тан олди.

“GHF” фаолияти бўйича Швейсарияда тергов ишлари бошланган. Айни дамда жамғарманинг қонунийлиги ҳам савол остида қолмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бухорода катта миқдордаги газ ўғирлиги фош этилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:42

    Бухорода катта миқдордаги газ ўғирлиги фош этилди

    Билдирилишича, уч туманда қарийб 500 миллионга яқин газ талон-торож қилинган.

    'Колумбияда кучли зилзила юз берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:34

    Колумбияда кучли зилзила юз берди

    Зилзила 10 км чуқурликда қайд этилган.

    'Калифорния губернатори Трампни танқид қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:09

    Калифорния губернатори Трампни танқид қилди

    Гейвин Нюсом Трампнинг топшириғи билан Лос-Анжелесга юборилган миллий гвардия кучларини “штат суверенитетига таҳдид”, деб атади.

    'Синварнинг жасади топилди: Ғазо урушида яна бир бурилиш'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:12

    Синварнинг жасади топилди: Ғазо урушида яна бир бурилиш

    Исроил армияси Муҳаммад Синварнинг жасади Ғазодаги Европа касалхонаси остидаги туннелда топилганини билдирди. “Ҳамас” бу хабарни ҳали расман тасдиқламади.

    'Россия талаблари ўзгармоқда: уруш асирлари кимнинг шартлари билан алмашилади?'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:14

    Россия талаблари ўзгармоқда: уруш асирлари кимнинг шартлари билан алмашилади?

    Кирилл Будановнинг баёнотига кўра, Россия ҳарбий асирлар ва ҳалок бўлганлар жасадларини алмашишда шартларни фақат ўзи белгилашга уринмоқда.

    'Зеленский: АҚШ Украинага эмас, Яқин Шарққа 20 мингта ракета юборди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:08

    Зеленский: АҚШ Украинага эмас, Яқин Шарққа 20 мингта ракета юборди

    Украина президентига кўра, Россиянинг ҳужумларидан ҳимояланиш учун зарур бўлган ҳаво мудофааси ракеталари кутилмаганда бошқа минтақага жўнатилган.