АсосийДунё

Польша парламенти Туск ҳукуматига ишонч билдирди

Президент сайловларидаги мағлубиятдан сўнг сиёсий босим остида қолган Дональд Туск ўз кабинети учун ишонч овозини сўради.

'Польша парламенти Туск ҳукуматига ишонч билдирди'ning rasmi

Полша Сеймида (қуйи палата) ўтказилган овоз беришда 243 депутат бош вазир Доналд Туск бошчилигидаги ҳукуматга ишонч билдирди, 210 нафари эса қарши чиқди.

Туск бу овоз беришни президентлик сайловларида консерватор Карол Навротский ғалаба қозонганидан сўнг, ҳукумат барқарорлигига бўлган шубҳаларни бартараф этиш мақсадида ўзи ташаббус қилиб ўтказди.

“Мен ўзимнинг кучимни кўрсатиш учун эмас, балки ортиқча шовқин ва тахминларга барҳам бериш учун бу ишонч овозини сўрадим”, — дейди Туск.

У, шунингдек, сайловчиларнинг ишончини қайтариш йўлида ҳукумат олдида катта вазифалар турганини тан олди.

    Бошқа янгиликлар