АсосийЖамият

Рақобат қўмитаси “Uzum Market” мурожаати асосида “YandexGo”га нисбатан иш юритишни бошлади

Компания “Yandex Market” реклама ролигида инсофсиз рақобат ва “Uzum Market”нинг ишчанлик кайфиятига путур етказишда айбланмоқда.

'Рақобат қўмитаси “Uzum Market” мурожаати асосида “YandexGo”га нисбатан иш юритишни бошлади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Uzum Market МЧЖ ХК томонидан билдирилган расмий мурожаатни кўриб чиқди.

Мурожаатда “YandexGo” UB МЧЖ томонидан оммавий ахборот воситаларида, хусусан телевидение ва ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинган Yandex Market реклама материали орқали Uzum Market обрўсига путур етказилиши ҳолатлари қайд этилган.

Қўмитанинг тегишли махсус комиссияси томонидан ушбу мурожаат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди ҳамда натижаларга кўра, “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 21-моддаси талаблари бузилиши аломатлари аниқланиб, YandexGo UB МЧЖга нисбатан қонуний тартибда иш қўзғатилди.

Мазкур модда доирасида хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатбардош фаолиятига ғов бўлувчи бир қатор ҳаракатлар, хусусан рақобатчиларни обрўсизлантириш, нотўғри таққослаш, истеъмолчиларни чалғитиш, тижорат сирини ноқонуний тарзда эгаллаш ва рақобатчиларни бозорга киришига сунъий тўсиқлар қўйиш каби ҳолатлар қатъий тақиқланади.

Рақобат қўмитаси бу каби ҳолатларга нисбатан қатъий позицияда бўлиб, тадбиркорлик муҳитининг соғлом ва адолатли рақобат тамойиллари асосида шаклланишини таъминлашга интилади. Иш доирасида барча тегишли материаллар чуқур таҳлил қилиниб, қонуний баҳо берилиши таъминланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:01

    Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди

    59 ёшли эркак аввал ҳам жиноят содир этган бўлиб, ҳозирда наркосавдогарга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:58

    Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди

    "Ўзгидромет" 22 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 19:31

    Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди

    “Ўзгидромет” ҳолат бўйича амалга оширилаётган мониторинг натижаларини эълон қилди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 16:27

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк 24 ноябрь куни учун белгиланган янги валюта курсларини эълон қилинди.