Аввалроқ, Қашқадарё вилояти Косон тумани Ушоқтепа маҳалласидаги хусусий боғчада 2,5 ёшли қизалоқ вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳодиса 2025 йил 20 июн куни Лола Ҳақназаровага тегишли хусусий боғчада содир бўлгани ва 2,5 ёшли Зарина Иззатиллаевани эрталаб Лола Ҳақназарова уйидан боғчага олиб кетгани, кўп ўтмай унинг яқинларига қизалоқнинг тоби бўлмай қолгани ҳақида хабар берилгани маълум қилинганди.
Бош прокуратураринг маълум қилишича, Қашқадарё вилояти Косон туманида мактабгача таълим тарбияланувчиси вафот этганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Барча зарур тергов ҳаракатлари ўтказилганидан сўнг иш бўйича қонуний тўхтамга келинади, дейилади прокуратура хабарида.