АсосийДунё

АҚШда вертолётдан одамлар устига пул ёғди

АҚШнинг Детройт шаҳрида вертолёт осмондан одамлар устига минглаб долларларни сочди.

'АҚШда вертолётдан одамлар устига пул ёғди'ning rasmi

Маълум қилинишича, ушбу воқеа 27 июнь куни Гратиот авенюси ва Коннер кўчаси яқинида содир бўлган. Гувоҳларнинг айтишича, бир вертолёт осмондан одамлар устига минглаб долларларни сочган. Иссиқ кунда бу ҳодиса кўчаларда ҳаракатланаётган фуқароларга кутилмаган қувонч олиб келган.

Яқин атрофдаги Motor City Coney Island ресторанида ишловчи Аная Тоней воқеага шахсан гувоҳ бўлган. У пул ёғилаётганини англагач, кўчада одамлар тўпланиб, машиналар тўхтаб қолганини кўрган. Тонейнинг айтишича, Гратиот бўйлаб ҳаракатланаётган барча олти йўналишдаги машиналар бир неча дақиқага тўхтаб, ҳайдовчилар йўл ўртасида машиналаридан тушиб, пул томон югурган.

Полиция воқеа жойига етиб келиб, Гратиотнинг бир қисмини 30 дақиқага ёпган. Ҳозирча Детройт полицияси бу воқеа юзасидан расмий изоҳ бермаган.

Қайд этилишича, ушбу пул ёғдириш бир автоювиш шаҳобчаси эгасининг охирги истаги бўлган. У оламдан ўтаётганда буни охирги истак сифатида айтган.

Билдирилишича, пул ёғилган ҳудудга одамлар тўпланган бўлса-да, воқеа тинч ўтган. Ҳеч қандай жанжал бўлмаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Исроил ва Эрон ҳаводаги урушининг иккинчи ҳафтаси қандай кечди?'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:25

    Исроил ва Эрон ҳаводаги урушининг иккинчи ҳафтаси қандай кечди?

    Сиёсий босим кучаймоқда, ракеталар учишда давом этмоқда.

    'Гонконгда охирги “продемократик”партия тарқатилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:19

    Гонконгда охирги “продемократик”партия тарқатилди

    Партия аъзолари хавфсизлик таҳдидлари сабаб сиёсий майдонни тарк этган.

    'Эрон ядро дастури ҳужумларга қарамай тикланади'ning rasmi

    Дунё 29.06.2025 21:27

    Эрон ядро дастури ҳужумларга қарамай тикланади

    Бу ҳақда Халқаро атом энергетикаси агентлиги бош директори Рафаэл Гросси маълум қилди.

    'Озарбайжонда Россиянинг барча маданий тадбирлари бекор қилинди'ning rasmi

    Дунё 29.06.2025 19:55

    Озарбайжонда Россиянинг барча маданий тадбирлари бекор қилинди

    Бу ҳақда Озарбайжон Маданият вазирлиги хабар берди.

    'Сербияда мухолифат тарафдорлари муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилишини талаб қилишди'ning rasmi

    Дунё 29.06.2025 14:16

    '"Марказий Осиё — Корея Республикаси" саммити 2026 йилга қолдирилди'ning rasmi

    Дунё 29.06.2025 12:54

    "Марказий Осиё — Корея Республикаси" саммити 2026 йилга қолдирилди

    Бунга мамлакатнинг собиқ президенти Юн Сок Ёлнинг ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уринишидан кейин юзага келган сиёсий ўзгаришлар сабаб бўлган.