АсосийЖамият

Ўзбекистон ёшлари топ-500 талик олийгоҳларга кириш бўйича Марказий Осиёда 1-ўринни эгаллади

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашувда маълум қилди.

'Ўзбекистон ёшлари топ-500 талик олийгоҳларга кириш бўйича Марказий Осиёда 1-ўринни эгаллади'ning rasmi

2024 йил Ўзбекистон ёшлари топ-500 талик олийгоҳларга кириш бўйича Марказий Осиёда 1-ўринни эгаллади. Бу ҳақда бугун, 30 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашувда маълум қилди.

Давлат раҳбари бутун Ўзбекистон ёшларини қутлуғ айём – Ёшлар куни билан самимий муборакбод этди.

“Кейинги йилларда иқтисодиётимиз тез суръатлар билан ўсиб, барча соҳаларда имкониятларимиз ортиб бораётганида, ҳеч шубҳасиз, сиз ёшларнинг ҳам муносиб ҳиссангиз бор.

Билагида куч-ғайрат, ҳар бир ҳаракатида азму шижоат жўш урган йигитларимизни, билим ва одобда, ақл-заковатда тенгсиз қизларимизни кўриб, ҳар қандай халқ, ҳар қандай давлат бизга ҳавас қилса арзийди.

Катта-катта давлатлар, дунёнинг энг нуфузли компаниялари бугун бизга нега ишонмоқда? Нега миллиардлаб доллар инвестиция киритмоқда?

Бу, албатта, бежиз эмас. Чунки ҳамкорларимиз ёшларимизнинг илм-фан, таълим, IT, маданият, санъат ва спортдаги ютуқларини кўриб, салоҳиятимизга баҳо бермоқда, эртанги кунимиз пойдевори мустаҳкам эканига ишонч ҳосил қилмоқда”, деди Президент.

Президент ислоҳотлар бошланган илк кунларданоқ “илм – тарбия – инновация” занжирини яратишга киришилганини, бу ҳаракатлар бугун аниқ натижалар бераётганини қайд этди. Масалан, ўтган йили мамлакат ёшлари топ-500 талик олийгоҳларга кириш бўйича Марказий Осиёда 1-ўринни эгаллади. Билимли ёшлар илк бор топ-5 таликдаги олийгоҳларга кириб, тарихий натижа қайд этди.

Бугунги кунда 30 нафар ёшлар дунёнинг топ-10 талик олийгоҳида, 500 нафари топ-100 ва 1 минг 500 нафари топ-300 дан жой олган нуфузли университетларда таҳсил олмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '843 нафар фуқарони алдаган гуруҳ қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:19

    843 нафар фуқарони алдаган гуруҳ қўлга олинди

    Бир гуруҳ шахслар 25 та фирма (МЧЖ) ташкил этиб, автомашина етказиб бериш ваъдаси билан фуқаролар билан шартнома тузишган. Улардан 50,1 млрд сўм йиғилган бўлиб, шартлар бажарилмаган.

    'Сирдарёда ухлаб қолган ҳайдовчи "Lacetti"си билан темир тўсиққа урилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:50

    Сирдарёда ухлаб қолган ҳайдовчи "Lacetti"си билан темир тўсиққа урилди

    Оқибатда ушбу йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган Yutong русумли транспорт воситаси Lacetti'га бориб тўқнашган.

    'Пенсия таъминотига оид барча хизматлар тўлиқ рақамлаштирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:25

    Пенсия таъминотига оид барча хизматлар тўлиқ рақамлаштирилади

    Пенсия ва ғазначилик фаолиятида замонавий хизматлар жорий этилади.

    'Долларнинг расмий курси яна ўзгарди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:08

    Долларнинг расмий курси яна ўзгарди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Ўзбекистонда ёш раҳбарлар улуши 65 фоизга ошди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:53

    Ўзбекистонда ёш раҳбарлар улуши 65 фоизга ошди

    Бандлик, Мактаб, Олий таълим вазирликларига “Ҳаракатда даромад” электрон тизимини яратиб, таътилдаги 3 миллион ёшларни малака талаб қилмайдиган ишлар билан банд қилиш топширилди.

    'Қидирувдаги ўзбекистонлик Истанбулда қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:51

    Қидирувдаги ўзбекистонлик Истанбулда қўлга олинди

    Фирибгарлик жиноятини содир этган фуқаро Ўзбекистонга депортация қилинган.