АсосийЖамият

Қозоғистоннинг собиқ адлия вазири 9 йилга қамалди

У фирибгарлик ҳамда ўта йирик ҳажмдаги ўғирлик ва тадбиркорлик фаолиятида ноқонуний иштирок этиш ҳолатлари бўйича тергов қилинган.

'Қозоғистоннинг собиқ адлия вазири 9 йилга қамалди'ning rasmi

Қозоғистоннинг собиқ адлия вазири Марат Бекетаевга ҳукм чиқарилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши кураш агентлиги расмий вакили Дониёр Бигадаров маълум қилди.

Қайд этилишича, Қозоғистон собиқ адлия вазири Марат Бекетаев мол-мулки мусодара қилинган ҳолда 9 йилга озодликдан маҳрум этилган. Бекетаевга нисбатан қўзғатилган жиноят иши фирибгарлик, ўта йирик ҳажмдаги ўғирлик ва тадбиркорлик фаолиятида ноқонуний иштирок этиш ҳолатлари бўйича тергов қилинган.

“Мазкур иш бўйича тергов “Сир” рукни остида олиб борилганлиги сабабли, барча иш материаллари ва жиноят ҳолатлари ошкор этилиши шарт эмас. Шунинг учун, афсуски, мен бу саволга тўлиқ жавоб бера олмайман”, деди Дониёр Бигадаров. 

Марат Бекетаев 2023 йил октябрь ойида ҳибсга олинган. Ўтган йилнинг кузида Остона суди унинг ҳибс муддати узайтирилгани ҳақида хабар берган эди. Коррупцияга қарши кураш хизмати маълумотларига кўра, собиқ вазир “ўзига тегишли бўлган компания манфаатларини қўллаб-қувватлаган ҳолда, очиқ-ойдин кераксиз хизматлар кўрсатиш бўйича йиллик шартномалар тузган ва бу орқали давлатга ўта йирик миқдорда зарар етказган”. 2025 йил 3 мартда жиноят иши судга ўтказилди.

Марат Бекетаев 2016-2022 йилларда адлия вазири бўлиб ишлаган, 2022 йил январидан эса бош вазир маслаҳатчиси бўлган. У бу лавозимдан 2022 йилнинг декабрида бўшатилган, бироқ бу ҳақда фақат 2023 йилнинг февралида маълум бўлган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бухородаги боғчада тарбиячи болаларни калтаклади'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:05

    Бухородаги боғчада тарбиячи болаларни калтаклади

    Тарбиячи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

    'Фарғонада портлаган заправка иши юзасидан ҳукм эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:10

    Фарғонада портлаган заправка иши юзасидан ҳукм эълон қилинди

    Корхона раҳбари 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

    'Ўрикзордаги “Stroy Gorod” бозори нега ёпилди?'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:57

    Ўрикзордаги “Stroy Gorod” бозори нега ёпилди?

    Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси расмий муносабат билдирди.

    'Деҳқонлар нега зарар кўряпти?'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:53

    Деҳқонлар нега зарар кўряпти?

    Мазкур масала “Тараққиёт нуқтаси” деб номланган янги мунозарада муҳокама қилинди.

    'Шаҳрисабзда 2 та дўкон аланга ичида қолди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:47

    Шаҳрисабзда 2 та дўкон аланга ичида қолди

    Ёнғин 1 соатда 4 та ёнғин-қутқарув экипажи томонидан бартараф этилган.

    'Қашқадарё ҳамда Қорақалпоғистонда катта миқдордаги “Ток” ва газ ўғирлиги фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:40

    Қашқадарё ҳамда Қорақалпоғистонда катта миқдордаги “Ток” ва газ ўғирлиги фош этилди

    Иккала ҳолат юзасидан ҳам жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.