АсосийЖамият

Деҳқонлар нега зарар кўряпти?

Мазкур масала “Тараққиёт нуқтаси” деб номланган янги мунозарада муҳокама қилинди.

'Деҳқонлар нега зарар кўряпти?'ning rasmi

Янги мунозара клубида қишлоқ хўжалигидаги муаммолар муҳокама қилинди.

Ўзбекистонда охирги йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги самарадорлик ва рентабеллик даражаси кўп муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Айнан шу масалага бағишланган “Тараққиёт нуқтаси” деб номланган янги мунозара клубининг илк йиғилиши бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида соҳа мутахассислари, амалиётчилар ва иқтисодчилар деҳқончиликдаги асосий муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари юзасидан фикр алмашди.

Муҳокамаларда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилди:

— ҳосилдорлик ва рентабелликни ошириш бўйича амалий ечимлар;

— маҳсулот етиштиришдан тортиб, уни бозорга чиқаришгача бўлган занжирни тизимлаштириш;

— сув таъминоти, агротехника ва молиялаштиришдаги муаммолар;

— деҳқон манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларга тегишли шарт-шароит яратиш масалалари.

    Бошқа янгиликлар