Россия Федерацияси Афғонистондаги “Толибон” режимини расман тан олган дунёдаги биринчи давлат бўлди. Бу ҳақда Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига таянган ҳолда ТАСС ва Reuters агентликлари хабар берди.
Маълумотларга кўра, Москвадаги Афғонистон элчихонасида биринчи марта “Толибон” ҳукуматининг рамзи бўлган байроқ кўтарилди. Афғонистон ташқи ишлар вазирлиги билдиришича, Россия элчиси учрашув чоғида расман ушбу қарорни эълон қилган ва уни “тарихий қадам” сифатида баҳолаган.
Эслатиб ўтамиз, “Толибон” ҳаракати 2003 йилдан бери Россияда террористик ташкилот сифатида тан олинган эди. Бироқ АҚШ қўшинлари Афғонистонни тарк этганидан сўнг ва талиблар ҳокимиятни эгаллаганидан кейин Кремль улар билан очиқ мулоқот йўлини тутди.
Шу тариқа, Россия “Толибон”ни расман тан олган биринчи давлатга айланди.