АсосийЖамият

Абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди

2025-2026-ўқув йили учун тест синовларида иштирок этувчи абитуриентлар энди “Абитуриент рухсатномаси”ни юклаб олишлари мумкин.

'Абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди'ning rasmi

2025-2026-ўқув йили учун тест синовларида иштирок этувчи абитуриентлар энди “Абитуриент рухсатномаси”ни юклаб олишлари мумкин. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги расман маълум қилди.

Агентлик хабарига кўра, абитуриентлар тестга кириш рухсатномасини my.uzbmb.uz  сайтида ўзининг шахсий идентификация рақами, паспорт серияси ва рақами орқали юклаб олишлари мумкин.

Бунинг учун сайтдаги “Қайд варағи” бўлимига кириб, махсус тугма орқали рухсатномани олиш лозим.

Шунингдек, шахсий кабинетга кирмасдан ҳам рухсатномани олиш имкони бор.

Бунинг учун  my.uzbmb.uz/allow/bachelor-allow саҳифасига кириб, ЖШШИР рақами ва паспорт маълумотларини киритиш кифоя.

Аммо тест синовларига фақатгина ИД-карта ёки паспорт ва рухсатнома билан белгиланган вақтда етиб келган абитуриентларгина киритилади.

Эслатиб ўтамиз, 2025-26-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ҳамда профессионал таълим муассасаларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш 25 июнь куни якунланди.

Статистикага кўра, жорий йилда рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 732 411 нафарни ташкил этди. Бу — сўнгги 7 йилдаги энг кам кўрсаткич ҳисобланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Пойтахт ҳавосининг ифлослиги ноябрь охиригача сақланиб қолиши айтилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:35

    'Жиззахда Matiz ва юк машинаси ЙТҲга учради'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:29

    Жиззахда Matiz ва юк машинаси ЙТҲга учради

    Matiz'нинг ичида бўлган уч киши воқеа жойида вафот этган.

    '"Нефтчи" мухлиси ИИО ходимлари томонидан калтаклангани ростми?'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:38

    "Нефтчи" мухлиси ИИО ходимлари томонидан калтаклангани ростми?

    Фарғона вилояти ИИББ расмий маълумот берди.

    'Ўзбекистон терроризм хавфи бўйича энг хавфсиз давлатлар қаторида эътироф этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Ўзбекистон терроризм хавфи бўйича энг хавфсиз давлатлар қаторида эътироф этилди

    "Глобал терроризм индекси"га кўра, Ўзбекистон 90-поғонани эгаллади.

    'Тошкентда BMW ва Tracker ЙТҲга учради'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:12

    Тошкентда BMW ва Tracker ЙТҲга учради

    Ҳодиса кеча тунда Яшнобод туманида содир бўлган.

    'Бугун республикада ёғингарчиликсиз, илиқ ҳаво ҳарорати ҳукмрон бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:16

    Бугун республикада ёғингарчиликсиз, илиқ ҳаво ҳарорати ҳукмрон бўлади

    "Ўзгидромет" 23 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.