АсосийЖамият

Сирдарёда қайнота ўз келинига шаҳвоний шилқимлик қилди

Ҳолат юзасидан қайнонага нисбатан 5 сутка қамоқ жазоси тайинлади.

'Сирдарёда қайнота ўз келинига шаҳвоний шилқимлик қилди'ning rasmi

Сирдарё вилоятида ўз келинига шаҳвоний ҳаракат қилган 62 ёшли қайнота маъмурий тартибда жазоланди.

Маълум қилинишича, эркак хотини билан келишолмагани сабабли сўнгги 9 ой давомида келини билан бир уйда яшаган. Унинг ўғли эса Россияда меҳнат қилаётган бўлган.

Судда қайнота келини билан ўртасидаги муносабатларга ойдинлик киритди. Унга кўра, келини ундан тилла олиб бериш эвазига ўпишни сўраган. Қайнота рози бўлиб, ушбу ҳолат бир неча марта такрорланган. Улар биргаликда Жиззахга бориб, тилла харид қилгани ҳам маълум бўлди.

Келиннинг баёнотига кўра, қайнотаси уни ошхона ва залда ўпиб қучоқлаган. У қаршилик қилган бўлса-да, қайнотаси бу ҳаракатларини тўхтатмаган. Шу пайтда келин воқеани видеога олган ва айнан шу сабабли кейинги ҳаракатларга қаршилик кўрсатмаганини айтган.

Суд муҳокамасида айбланувчи ушбу ҳолат яна такрорланмаслигини, жинсий алоқа бўлмаганини ва енгиллик берилишини сўраган.

Сардоба туман суди томонидан 62 ёшли эркак Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси 1-қисми асосида айбдор деб топилди ва унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

    Бошқа янгиликлар