Нидерландия ва Норвегия Полша ҳаво ҳудудини НАТО доирасида патруллашни бошлайди. Бу ҳақда Нидерландия мудофаа вазири Рубен Брекелманс X (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Унга кўра, бу қадам Россияни тийиб туриш ва Украина учун муҳим таъминот йўлларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.
Брекелманс, шунингдек, Нидерландия ва Полша ўртасида ҳарбий ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича янги келишув имзолангани, бу эса биргаликдаги машғулотлар сонининг ошиши, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини мустаҳкамлаш ва мудофаа саноатидаги алоқаларни кенгайтиришни назарда тутишини айтди.
Норвегия эса 30 июнь куни F-35 русумидаги қирувчи самолётларини Полшага юборишини эълон қилди. Норвегия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, бу ҳисса НАТОнинг интеграциялашган ҳаво ва ракетага қарши мудофаа тизими доирасида кўрилаётган чоралар қаторига киради.
Ф-35ълар айниқса Жешув-Ясенка аэропорти атрофи ва Полша ҳаво ҳудудида хавфсизликни таъминлашда муҳим роль ўйнайди.