АсосийСпорт

Шомуродов "Рома" дан нега кетди?

Туркия клуби Шомуродовни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди.

'Шомуродов "Рома" дан нега кетди?'ning rasmi

Италиянинг "Рома" клуби футболчиси ўзбекистонлик Элдор Шомуродов Туркиянинг "Истанбул Башакшеҳир" клубига кўчиб ўтди. Бу ҳақда Туркия клуби матбуот хизмати маълум қилди.

 

Қайд этилишича, Шомуродов "Истанбул Башакшехир"га 2,7 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан 3 млн еврога ижара асосида кўчиб ўтган. Элдор Шомуродов "Истанбул Башакшехир" билан 1+1 кўринишида шартнома имзолаган.

Маълумот учун, ижара муддати 2025-2026-йилги мавсум охиригача мўлжалланган бўлиб, унда футболчининг ҳуқуқларини тўлиқ сотиб олиш имконияти мавжуд.

Блогер Хушнудбек Худойбердиев ўзининг ижтимоий тармоқларидаги саҳифасида Элдор Шомуродов нима сабабдан "Рома" кетганига изоҳ берди.

“Элдор Шомуродов Туркиянинг “Башакшеҳир” жамоасига ўтибди. “Рома”да кўп захирада қолгандан кўра, доимий ўйин амалиёти бўлгани биз учун фойда. Омадини берсин!”, дея ёзади у.

Маълумот учун, Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов 2022 йилнинг 9 ойи давомида терма жамоалар миқёсида энг кўп гол урган футболчи бўлиб турган эди. Ҳужумчи ушбу даврда Ўзбекистон терма жамоаси сафида 9 та гол урган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Улуғбек Рашитов нега дисквалификация қилинди?'ning rasmi

    Спорт Бугун 10:40

    Улуғбек Рашитов нега дисквалификация қилинди?

    Рашитовнинг мусобақалардан четлаштирилиш муддати 2025 йил 13 майдан 2027 йил 12 майгача этиб белгиланди.

    'Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Осиё кубоги йўлланмасига эришди'ning rasmi

    Спорт 07.07.2025 11:12

    Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Осиё кубоги йўлланмасига эришди

    Осиё кубоги саралашининг сўнгги босқичи Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди.

    'Дзюдо бўйича Осиё Кубогида Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллади'ning rasmi

    Спорт 06.07.2025 10:34

    Дзюдо бўйича Осиё Кубогида Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллади

    Ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогида Ўзбекистон 29 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди.

    'Ҳусанов иштирок этган ўйинда рақиблар "ер тишлади"'ning rasmi

    Спорт Спорт23.06.2025 10:48

    Ҳусанов иштирок этган ўйинда рақиблар "ер тишлади"

    ФИФА Абдуқодир Ҳусановни клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ўйнаган биринчи ўзбекистонлик дея эътироф этди.

    'FIFA “Локомотив”ни жазолади'ning rasmi

    Спорт 20.06.2025 09:53

    FIFA “Локомотив”ни жазолади

    Клуб янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди.

    'Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтиши мумкин'ning rasmi

    Спорт 19.06.2025 21:23

    Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтиши мумкин

    Шомуродов клуб таклифига ижобий муносабат билдирган.