АсосийДунё

Германияга кетаётган афғонлар Покистонда ҳибсга олинмоқда

Покистон Германияга муҳожирларни олиб чиқиш учун 30 июнгача муддат белгилаган эди.

'Германияга кетаётган афғонлар Покистонда ҳибсга олинмоқда'ning rasmi

Покистон ва Германия ўртасидаги дипломатик зиддият кучаймоқда. Бунинг сабаби — Германияга бориш учун рухсатнома олган, аммо Исломободда қолиб кетган 2 500 дан ортиқ Афғонистон фуқаросининг тақдирига боғлиқ. 

2021 йилда Толибон ҳокимиятга келганидан сўнг, Германия мазкур афғонларни қабул қилишга ваъда берган эди. Бироқ ҳужжатларни текшириш жараёни чўзилиб кетгани сабаб, кўплаб афғонлар Покистонда визаси тугаган ҳолда қолиб кетган, дея ёзмоқда "zamon.uz". 

WELT нашри маълумотларига кўра, Германиянинг миграция ишлари бўйича федерал идораси ва полицияси ҳужжатларни текширишни секин амалга оширмоқда — ўртача кутиш муддати 8 ойга чўзилмоқда.

Покистон эса бу вазиятга кўз юмолмай, Германияга афғонларни олиб чиқиш учун икки марта муддат белгилаган. Сўнгги муддат — 30-июн куни якунланган. Шу билан бирга, расмийлар афғонлар яшаётган уйларга рейд уюштирмоқда.

Тахминан 150 нафар шахс депортация марказларига юборилган. Уларнинг айримлари Германия аралашуви билан озод қилинган, бироқ вазият ҳали ҳам кескинлигича қолмоқда.

Германия Ташқи ишлар вазирлиги афғонларни депортация қилишни тўхтатиш мақсадида музокаралар олиб бормоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Дунёнинг энг кўп сайёҳ борадиган 10 давлати эълон қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:25

    Дунёнинг энг кўп сайёҳ борадиган 10 давлати эълон қилинди

    Энг кўп ташриф буюрилган шаҳарлар сифатида Париж ва Лазурний соҳил шаҳарлари тилга олинмоқда.

    '12 миллион снаряд, 30 минг аскар: КХДР Россиянинг янги уруш иттифоқчисига айланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:21

    12 миллион снаряд, 30 минг аскар: КХДР Россиянинг янги уруш иттифоқчисига айланди

    КХДР томонидан Россияга юборилган ҳарбий юк контейнерлари сони 28 мингдан ошган.

    'Трамп Украинага миллиардлаб ёрдам пули ажратиши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:19

    Трамп Украинага миллиардлаб ёрдам пули ажратиши мумкин

    Бу ёрдам орқали Қўшма Штатлар етакчиси Кремикни огоҳлантиришни мақсад қилган.

    '“Эркатой шоҳ” орзуси энди ЮНЕСКО меросига кирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:16

    “Эркатой шоҳ” орзуси энди ЮНЕСКО меросига кирди

    Бавариянинг 4 қароргоҳи дунёнинг тарихий адибдалар рўйхатига қўшилди.

    'Ҳиндистонда Boeing самолётининг қулаши юзасидан дастлабки маълумотлар очиқланди'ning rasmi

    Дунё 13.07.2025 21:19

    Ҳиндистонда Boeing самолётининг қулаши юзасидан дастлабки маълумотлар очиқланди

    Аввалроқ, жорий йилнинг 12 июнь куни Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳридан Лондонга учган самолёт парвоздан тахминан 30 сония ўтиб қулаб тушган эди.

    'Эрон президенти Пезешкиён Теҳронда Исроил ҳужуми оқибатида яраланган — Fars'ning rasmi

    Дунё 13.07.2025 17:20

    Эрон президенти Пезешкиён Теҳронда Исроил ҳужуми оқибатида яраланган — Fars

    Исроил зарбалари бинонинг кириш жойларига берилган.