АсосийСпорт

Ўзбекистонлик спортчи BRICS халқаро спорт марказида вице-президент бўлди

Илк бор мазкур спорт тури BRICS каби йирик халқаро майдонда иштирок этиши кутилмоқда.

'Ўзбекистонлик спортчи BRICS халқаро спорт марказида вице-президент бўлди'ning rasmi

28 июнь куни Россиянинг Сочи шаҳрида ўтказилган халқаро музокаралар чоғида ўзбекистонлик спорт фаоли Лазиз Ҳасанов BRICSнинг Стратегик лойиҳалар халқаро альянси спорт маркази вице-президенти этиб тайинланди.

Бу тайинлов орқали Ҳасанов Ўзбекистонда ушбу марказнинг расмий вакили ҳам бўлди. Халқаро спорт ҳамжамияти мазкур қарорни унинг миллий спортни ривожлантириш йўлидаги кўп йиллик меҳнати ва фидойилигига берилган юксак баҳо сифатида баҳолади.

Маълумот учун, Таэквон-До ИТФ 2025 йилдан бошлаб BRICS ўйинлари расмий дастурига киритилган. Илк бор мазкур спорт тури BRICS каби йирик халқаро майдонда иштирок этиши кутилмоқда.

2026 йилда Сочида ўтадиган навбатдаги BRICS ўйинларида ўзбекистонлик Таэквон-До ИТФ спортчилари илк бор қатнашади. Бу нафақат спортчилар учун, балки мамлакат спорт соҳаси учун муҳим қадам сифатида қайд этилмоқда.

    Бошқа янгиликлар