АсосийЖиноят

Тошкентда россиялик журналист ҳалок бўлган меҳмонхона эгаси 8 йилга озодликдан маҳрум этилди

Уларнинг айбловлари ноқонуний савдо фаолияти ва божхона қоидаларини бузиш билан боғлиқ.

'Тошкентда россиялик журналист ҳалок бўлган меҳмонхона эгаси 8 йилга озодликдан маҳрум этилди'ning rasmi

2025 йил 25 июль куни Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида очиқ суд мажлиси ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди Darakchi.uz’га маълум қилди.

Судья Б.К. раислигида, халқ маслаҳатчилари Э.А ва Ш.М иштирокида ўтказилган жараёнда “Buran Horeca” МЧЖ асосчиси А.Х ва унинг шериклари — З.Ж, А.Й ҳамда Н. Қ нисбатан ҳукм ўқилди.

Мазкур шахслар 2025 йил бошидан бери гумон қилиниб, суд жараёни давомида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186-моддаси 4-қисми “а” банди ва 229-моддаси бўйича айбланган эдилар.

Уларнинг айбловлари ноқонуний савдо фаолияти ва божхона қоидаларини бузиш билан боғлиқ.

Суд қарорига кўра, А.Х га нисбатан 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди. З.Ж, А.Й ва Н.Қ ҳар бири 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

А.Й га суд 2025 йил 6–10 январь оралиғида қамоқда ўтказган кунлари ҳисобга олиниб, умумий жазо муддати 2 йил 11 ой 25 кун этиб белгиланди.

Шунингдек, суд ҳукми билан уларга нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чораси давом эттирилади. Жиноий йўл билан олинган 103 дона иситиш қозонлари махсус тартибда йўқ қилиниши белгиланди.

Суд жараёнида жабрланувчиларнинг қонуний вакиллари фойдасига жами 128 миллион сўмдан ортиқ моддий зарар ундирилиши белгиланди. Бу маблағ судланувчиларнинг қариндошлари томонидан тўлиқ тақдим этилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Ўзавтойўлбелги” раҳбариятига жиноий иш очилди'ning rasmi

    Жиноят 23.02.2026 13:26

    “Ўзавтойўлбелги” раҳбариятига жиноий иш очилди

    “Ўзавтойўлбелги” ДУКнинг 3 нафар мансабдори турли моддалар бўйича айбланиб, суд жараёни бошланди.

    '“Бишкеклик маньяк” тергов изоляторида ўлик ҳолда топилди'ning rasmi

    Жиноят 09.02.2026 13:52

    “Бишкеклик маньяк” тергов изоляторида ўлик ҳолда топилди

    Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги 1-сонли тергов ҳибсхонасида “бишкеклик маньяк” номи билан танилган Қумарбек Абдиров ўлик ҳолда топилди.

    'Сурхондарёда экология идораси мансабдори пора билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 09.02.2026 02:26

    Сурхондарёда экология идораси мансабдори пора билан ушланди

    Сурхондарё вилоятида дарахтларни ноқонуний кесиш билан боғлиқ ҳолат бўйича далолатномани ўзгартириб бериш эвазига пора талаб қилган мансабдор шахс қўлга олинди.

    'Отасини аёвсиз калтаклаб, унинг ўлимига сабаб бўлган эркак қамалди'ning rasmi

    Жиноят 16.01.2026 06:52

    'Сурхондарёда 11-синф ўқувчиси 9-синф қизини зўрлагани айтилмоқда'ning rasmi

    Жиноят 13.01.2026 16:18

    Сурхондарёда 11-синф ўқувчиси 9-синф қизини зўрлагани айтилмоқда

    Ҳодиса бир неча ой аввал мактабдан ташқарида ва ўқув вақтидан ташқари пайтда юз берган.

    'Акмал Шукуровни озод қилган 4 нафар судья қамоққа олинди'ning rasmi

    Жиноят 13.01.2026 15:36

    Акмал Шукуровни озод қилган 4 нафар судья қамоққа олинди

    Тунги клуб олдида содир этилган оғир жиноят бўйича суд қарорини ноқонуний ўзгартиришда айбланган судьяларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.