Туркия Президенти Ражаб Тоиб Эрдўғон мамлакатда давом этаётган ўрмон ёнғинлари юзасидан баёнот берди. Унга кўра, “Яшил Ватан” асраш учун 27 та самолёт, 105 та вертолёт, 6 мингга яқин ер усти техникаси ва 25 минг ўрмон ходими сафарбар этилган. Бундан ташқари, 132 минг кўнгилли ёнғинларга қарши курашда иштирок этмоқда.
“Ёз мавсуми бошидан буён мамлакатимизда 3 минг 62 та ёнғин тўлиқ бартараф этилди”, – деди Эрдўғон ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали эълон қилган баёнотида. У, шунингдек, айни пайтда Туркиянинг бир неча ҳудудида давом этаётган ёнғинларни бартараф этиш бўйича ишлар узлуксиз давом этаётганини таъкидлади.
“Тарıм ва Ўрмон Вазирлигимиз бошчилигида барча тегишли идоралар, AFAD (Фавқулодда вазиятлар бошқармаси) координациясида, юқори даражадаги ҳушёрлик, фидойилик ва масъулият билан ҳаракат қилмоқда”, — дейди Эрдўғон.
Президент, ёнғинлар вақтида ҳалок бўлганлар ҳақида ҳам тўхталди: “Ёнғинларга қарши курашда жонини фидо қилган қаҳрамонларимизга Аллоҳдан раҳмат тилайман. Уларнинг руҳи шод бўлсин”, — дея якунлади Эрдўғон.
Сўнгги йилларда иқлим ўзгаришлари фонида Туркияда ёзги мавсум ёнғинлар билан боғлиқ фавқулодда ҳолатларга бой бўлмоқда. Мутахассислар мамлакат жанубидаги ўрмонлар ҳар йил янада хавфли ҳолатга келаётганини огоҳлантириб келишмоқда.