АсосийЖамият

Яман соҳилларида муҳожирлар фожиаси: камида 68 киши ҳалок бўлди

Мудҳиш ҳодиса ортидан 12 киши омон қолган.

'Яман соҳилларида муҳожирлар фожиаси: камида 68 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Адан кўрфазида Эфиопиядан келаётган муҳожирлар қайиғи ағдарилиб, камида 68 нафар одам ҳалок бўлди. Яна 74 нафари бедарак йўқолган, фақат 12 киши омон қолди.

Кеча, 3 август куни Яман жанубидаги Абян вилояти яқинида 154 кишини олиб кетаётган қайиқ ағдарилиб кетди.

“Associated Press”нинг ёзишича, фожиа оқибатида 68 кишининг жасади қирғоққа чиқиб қолган. Дастлабки маълумотларга кўра, йўловчилар асосан Эфиопия фуқаролари бўлган.

Африкадан Форс кўрфази давлатларига йўл олган муҳожирлар кўпинча Жибути ва Эритреядан Яман орқали ўтади. Халқаро миграция ташкилоти Маълумотларига кўра, 2024 йилда шу хавфли йўлдан 60 мингдан ортиқ одам ўтган. Июнда ҳам шунга ўхшаш ҳалокатда 49 муҳожир ҳалок бўлган эди.

    Бошқа янгиликлар