Билдирилишича, айрим автомактаблар Корея Халқ Демократик Республикаси Социалистик аёллар иттифоқи тавсияси асосида қизларни ўқишга қабул қилишни бошлаган. Бу пайтгача аёллар йўл ҳаракатини тартибга солиш ҳуқуқига эга бўлсалар-да, автомобиль бошқаришлари тақиқланган эди. Ҳозирча ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга рухсат берилганлиги ҳақида баёнотлар эълон қилинмаган.
Бу биринчи эркинлаштириш ҳаракати эмас. Ким Чен ИН Ҳокимият тепасига келганидан кейин у аёллар велосипедда юришига таъқибини бекор қилган эди. Жанубий Корея ОАВларининг хабар беришича, Шимолий Корея раҳбарияти аёлларнинг шамолда ҳилпирайдиган юбкаси сабабли велосипедда юришларини номақбул деб ҳисоблашган.
Шимолий Корея расмийлари ўзгаришларга ҳали изоҳ бермаган. Аммо кузатувчилар аёлларга автомактабларда ўқиш имконияти берилишини мамлакатдаги ўзгаришлар бўлаётганидан дарак сифатида баҳоламоқда.