АсосийЖамият

Тошкент вилоятида 2 нафар талаба қизлар сув омборига чўкиб ўлди

Улардан бирининг мурдаси ўша куни, яна бириники эса орадан бир кун ўтиб топилган.

'Тошкент вилоятида 2 нафар талаба қизлар сув омборига чўкиб ўлди'ning rasmi

Оҳангаронда уч қиз сув омборига бориб чўкиб кетди. Улардан 2 нафар ўлган, 1 нафари эса қутқариб қолинган. Бу ҳақда Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Darakchi.uz'га хабар берди.

Билдирилишича, Ангрен шаҳрида яшовчи қизлар Оҳангаронда яшовчи дугонасининг уйига меҳмонга келган. Мезбон қиз дугоналарини Оҳангарон сув омбори ҳудудига сайрга олиб борган. Улар сувнинг қирғоқ қисмига тушишган. Аммо сув ости қумлиги туфайли қайтиб чиқа олишмаган. Бир-бирини қутқариш мақсадида қилган ҳаракатлари иш бермасдан, қизларнинг икки нафари чўкиб кетган.

Воқеа 28 июль куни содир бўлган. Ўша куни соат 14:20 ларда Оҳангарон туман ИИБ Навбатчилик қисмига Оҳангарон сув омборининг қирғоқ қисмида чўмилаётган қизлар сувдан қайтиб чиқмасдан, бедарак йўқолгани ҳақида хабар келиб тушган. Булар Ангрен шаҳрида яшовчи 2006 йилда туғилган Д.П., 2009 йилда туғилган Д.А. ва Оҳангарон туманида яшовчи, 2006 йилда туғилган Н.Э. бўлган. 2 нафар қиз чўкиб ўлган, 1 нафари эса қутқариб қолинган.

ФВВ Оҳангарон туман бўлими ходимлари олиб борган қидирув ишлари давомида Д.П.нинг мурдаси 28 июль куни соат 20:00 ларда, Н.Э.нинг мурдаси эса 29 июль куни эрталаб топилган. Ўлим сабабларини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертизалар тайинланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Captiva бошқараётган 7-синф ўқувчиси ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:30

    Captiva бошқараётган 7-синф ўқувчиси ушланди

    Қорақалпоғистонда ўтказилган рейдда ҳайдовчилик гувоҳномасиз машина бошқарган мактаб ўқувчиси қўлга тушди.

    'Captiva бошқараётган 7-синф ўқувчиси ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:30

    Captiva бошқараётган 7-синф ўқувчиси ушланди

    Қорақалпоғистонда ўтказилган рейдда ҳайдовчилик гувоҳномасисиз машина бошқарган мактаб ўқувчиси қўлга тушди.

    'Бўкада 2 нафар йигит ИИБ ходимини пичоқлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:04

    Бўкада 2 нафар йигит ИИБ ходимини пичоқлади

    Вилоят бўйича барча ЙПХ ходимлари огоҳлантирилиб, камералар орқали олиб қочилган машинанинг йўналиши аниқланмоқда.

    'Энди ППХ пулли хизмат кўрсатади'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:34

    Энди ППХ пулли хизмат кўрсатади

    Юридик шахслар хизматдан фойдаланиш учун ЯИДХП ва Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари мумкин.

    'Латвияга ишга жўнатишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:22

    Латвияга ишга жўнатишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди

    Ангренда 3 нафар фуқарони алдаган шахс дастлабки пулни олган пайтда ушланди.

    'Сирдарёда театр аланга ичида қолди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:08

    Сирдарёда театр аланга ичида қолди

    Ёнғинни бартараф этиш учун 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб қилинган.