АсосийЖиноят

Фирибгарлик йўли билан 25 минг доллар сўраган собиқ геолог ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларни фош этди.

'Фирибгарлик йўли билан 25 минг доллар сўраган собиқ геолог ушланди'ning rasmi

Самарқанд шаҳрида фаолият юритувчи хусусий геологик корхона раҳбари ўзини илгари Тоғ-конь саноати ва геология вазирлигида масъул лавозимда ишлаганини айтиб, фуқароларнинг ишончига кирган. У қўлида гўёки Самарқанд ва Жиззах вилоятларида жойлашган олтин конлари ҳақидаги “махфий геологик харита ва суратлар” борлигини таъкидлаб, ушбу маълумотларни 25 минг АҚШ долларига сотишни таклиф қилади.

ДХХнинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у келишилган пулдан 10 минг долларни олаётган вақтида қўлга олинди. Эксперт хулосасига кўра, у тақдим этган маълумотларнинг ҳеч бири махфий эмаслиги аниқланган.

Шунингдек, Қашқадарё вилоятида ҳам худди шундай фирибгарлик ҳолати қайд этилди. “Ўзтрансгаз” таркибидаги “Муборак магистраль газ қувурлари” бошқармаси ходими бўлган Шаҳрисабз ГТС оператори ўзининг юқори лавозимдаги танишлари орқали “Ўзтрансгаз” тизимидаги ташкилотлардан бирига ишга жойлаштиришни ваъда қилган. У назоратчи лавозими эвазига фуқародан 4 минг АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда у пулни олаётган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Текширувни “босди-босди” қилиш ваъдаси қимматга тушди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 14:35

    Текширувни “босди-босди” қилиш ваъдаси қимматга тушди

    Деҳқонободда текширувни пул эвазига ҳал қилмоқчи бўлганлар ушланди.

    'Шукуров иши бўйича қарор чиқарган судьяларга хизмат текшируви бошланди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 12:35

    Шукуров иши бўйича қарор чиқарган судьяларга хизмат текшируви бошланди

    Акмал Шукуровни қамоқдан озод қилган апелляция суди қарори юзасидан Судьялар олий кенгаши текширув тайинлади.

    'Сурхондарё ва Фарғонада қарийб 80 кг гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 12:35

    Сурхондарё ва Фарғонада қарийб 80 кг гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистонга Россия, Тожикистон ва Афғонистондан ноқонуний йўл билан киритилган қарийб 80 кг гиёҳвандлик воситалари аниқланди.

    'Оҳангарон ҳокимлиги мансабдори пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 12:35

    Оҳангарон ҳокимлиги мансабдори пора билан қўлга тушди

    3 хонали уйни расмийлаштириб бериш эвазига 18,5 минг доллар сўраган мансабдор ДХХ томонидан ушланди.

    'Фарғонада 586 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган ошхона аниқланди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 12:35

    Фарғонада 586 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган ошхона аниқланди

    Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

    'Жиззахда фуқарони Мексика орқали АҚШга юбормоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 12:35

    Жиззахда фуқарони Мексика орқали АҚШга юбормоқчи бўлган шахс ушланди

    Маълум қилинишича, “фирибгар” мазкур “ёрдами” эвазига фуқародан 200 миллион олмоқчи бўлган.