АсосийДунё

Трамп Путин ва Зеленский билан тез орада учрашиши мумкинлигини айтди

Музокаралар жойи номаълум, аммо икки ҳафта ичида бўлиб ўтиши мумкин.

'Трамп Путин ва Зеленский билан тез орада учрашиши мумкинлигини айтди'ning rasmi

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин ва Украина раҳбари Владимир Зеленский билан учрашув эҳтимолини “яхши” деб баҳолади.

Трамп матбуот анжуманида бу учрашув “жуда яқин орада бўлиб ўтиши мумкинлигини” билдирди.

CNN манбаларига кўра, Путин яқинда АҚШнинг махсус вакили Стив Уиткофф билан учрашув чоғида Трамп билан музокара ўтказишга тайёр эканини билдирган. Шу заҳоти Вашингтонда учрашувга тайёргарлик ишлари бошланган.

Оқ уй матбуот котиби Керолайн Ливиттнинг сўзларига кўра, Трамп Путин билан ҳам, Зеленский билан ҳам учрашишга очиқ. “Трамп бу шафқатсиз уруш якунланишини хоҳлайди”, – деди у.

Музокаралар кейинги икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин, аммо ҳозирча жойи номаълум. Трамп шунингдек, Россиянинг савдо ҳамкорларига нисбатан иккиламчи санкциялар киритилиши эҳтимолини ҳам инкор этмади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Туркияда “АҚШ ҳарбий базасига ҳужум” ҳақидаги хабарлар рад этилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:57

    Туркияда “АҚШ ҳарбий базасига ҳужум” ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Ижтимоий тармоқларда Туркиядаги АҚШ ҳарбий базаси ҳужумга учрагани ҳақида тарқалган хабарлар расмийлар томонидан дезинформация деб баҳоланди.

    'Шимолий Корея АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини қоралади'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:46

    Шимолий Корея АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини қоралади

    КХДР Эронга қарши ҳарбий операцияларни ноқонуний тажовуз деб атади.

    'Пентагонда хавотир кучайди: Эрон можароси ҳафталаб чўзилиши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:19

    Пентагонда хавотир кучайди: Эрон можароси ҳафталаб чўзилиши мумкин

    АҚШ Мудофаа вазирлигида Эрон билан боғлиқ кескинлик спираль шаклида кучайиб, узоқ давом этадиган тўқнашувга айланиши мумкинлигидан хавотирлар ортмоқда.

    'Эрон Доҳа, Қувайт, Баҳрайн ва Абу-Дабига ракета ҳужумларини бошлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:58

    Эрон Доҳа, Қувайт, Баҳрайн ва Абу-Дабига ракета ҳужумларини бошлади

    Ҳозирча талафотлар ва вайронагарчиликлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.

    'АҚШ Эронга қарши зарбаларни камайтирмоқчи эмас'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:20

    АҚШ Эронга қарши зарбаларни камайтирмоқчи эмас

    АҚШ ҳарбийлари Эронга қарши кенг кўламли операцияни давом эттиради ва зарбаларни юмшатиш режалаштирилмаяпти.

    'Эрон АҚШ билан музокара ўтказмайди'ning rasmi

    Дунё Бугун 05:01

    Эрон АҚШ билан музокара ўтказмайди

    Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Лорижоний Теҳрон Вашингтон билан ҳеч қандай музокара олиб бормаслигини маълум қилди.