АсосийДунё

АҚШдаги ICE марказида Хитой фуқароси ўзини осиб ўлдирди

У Қўшма штатларнинг иммиграция ва божхона назорати хизматида атиги 5 кун ўтирган.

'АҚШдаги ICE марказида Хитой фуқароси ўзини осиб ўлдирди'ning rasmi

Америка Қўшма Штатларининг Пенсильвания штатида жойлашган “Moshannon Valley Processing Center” муассасасида Хитой фуқароси Chaofeng Ge ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда “ABC news” маълум қилди. 

Қайд этилишича, хитойлик махбус АҚШнинг иммиграция ва божхона назорати хизмати – ICE томонидан ҳибсга олинган ва атиги 5 кун муқаддам шу марказга жойлаштирилган.

32 ёшли Гe душхонада бўйин қисмидан осилган ҳолатда аниқланган. Тергов давомида воқеа жойидан ёзилган хат топилган ва ҳеч қандай жиноят излари аниқланмаган. Мутасаддилар бу ҳолатни ўз жонига қасд деб баҳоламоқда.

Маълумот учун, Чаофенг Ге январь ойида кредит карта фирибгарлигида гумон қилиниб, полиция томонидан ҳибсга олинган. У жиноятни тан олган ва 6 ойдан 12 ойгача озодликдан маҳрум этилган. 

Аммо суд ҳукми чиқарилган заҳоти ICE контейнери асосида у иммиграция марказига топширилган.

ICE матбуот хизмати ҳодисага муносабат билдириб, ҳибсдаги шахслар учун тиббий ва руҳий саломатлик текширувлари ўз вақтида ўтказилишини таъкидлади.  АҚШ Ички хавфсизлик департаменти (ДҲС) эса бундай ўлим ҳолатлари жиддий назорат остида ўрганилишини айтди.

Мазкур воқеа ICE марказларида муҳожирлар билан қандай муносабатда бўлинаётгани, у ерда руҳий саломатликка қанчалик эътибор қаратилаётгани борасида яна бир бор саволларни ўртага чиқармоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистоннинг суверен рейтинги “барқарор”дан “ижобий”га кўтарилди'ning rasmi

    Дунё 03.06.2026 14:08

    Ўзбекистоннинг суверен рейтинги “барқарор”дан “ижобий”га кўтарилди

    Агентликнинг бугунги қарори ўтган йил қайд этилган мазкур натижанинг мантиқий давоми сифатида баҳоланмоқда.

    'Доллар курси кўтарилди'ning rasmi

    Дунё 03.06.2026 11:13

    Доллар курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 4 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Россия фуқаролигига ариза берувчилар энди судланмаганлик ҳақида маълумотнома топширади'ning rasmi

    Дунё 03.06.2026 11:05

    Россия фуқаролигига ариза берувчилар энди судланмаганлик ҳақида маълумотнома топширади

    Фармонда айрим тоифалар учун истиснолар ҳам назарда тутилган.

    'Киевда ҳаво ҳужуми: аҳоли метро бекатларида тунни ўтказди'ning rasmi

    Дунё 02.06.2026 04:36

    Киевда ҳаво ҳужуми: аҳоли метро бекатларида тунни ўтказди

    Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, яна 58 киши турли даражада жароҳат олган.

    'Трамп: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўзаро ҳужум қилмасликка келишиб олди'ning rasmi

    Дунё 02.06.2026 04:05

    Трамп: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўзаро ҳужум қилмасликка келишиб олди

    Трамп мазкур баёнотни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу билан телефон орқали мулоқот қилганидан сўнг ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди.

    'АҚШ Исроил ва Ливанга янги сулҳ ташаббусини таклиф қилди'ning rasmi

    Дунё 01.06.2026 11:33

    АҚШ Исроил ва Ливанга янги сулҳ ташаббусини таклиф қилди

    АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Исроил ва Ливан раҳбариятига можарони юмшатишга қаратилган янги таклиф билан чиққан.