АсосийЖамият

Тошкентда банкомат ўғрилари қўлга тушди

Банкоматни ўғирлашга уринган 3 нафар "шоввоз"га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

'Тошкентда банкомат ўғрилари қўлга тушди'ning rasmi

Жорий йилнинг 3 август куни соат 23.50 ларда Учтепа тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига тумандаги “Хуршид” маҳалла фуқаролар йиғини Бешқайрағоч кўчасига ўрнатилган Paynet банкоматини ўғирлашга уриниш бўлганлиги ҳақида хабар келиб тушди, дея ёзмоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, воқеа жойига етиб борган тезкор-қидирув ходимларининг суриштирув ишларини пухта ва тўғри ташкиллаштиргани боис уч нафар гумонланувчи: А.Шаҳзод, Т.Фаррух, З.Забихуллалар ушланган.

Маълум бўлишича, учовлон қўлқоплар, юзларини яшириш учун бош кийимлар қийиб, кулранг Тraскer автомашинасининг давлат рақамларини ечиб олган ҳолда ҳаракатланишган. Воқеа жойида банкоматни кўтариб машина юкхонасига жойлаштиришга уринганда уни оғирлигидан тушириб юборишади. Тарақлаб тушган банкомат овози фуқароларнинг эътиборини тортганидан шубҳаланиб, улар шикаст етган банкоматни ташлаб воқеа жойидан қочиб кетишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25-модда орқали 169-моддаси (Ўғирлик қилишга суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади хабарда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бухорода йўловчилар қимматбаҳо тақинчоқларни яширинча олиб ўтмоқчи бўлди'ning rasmi

    Жамият 22.04.2026 11:32

    Бухорода йўловчилар қимматбаҳо тақинчоқларни яширинча олиб ўтмоқчи бўлди

    “Олот” ва “Бухоро аэропорти” чегара божхона постларида умумий қиймати 501 млн сўмдан ортиқ заргарлик буюмларини ноқонуний олиб киришга уринишлар тўхтатилди.

    'Президент YUNEP билан экологик ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди'ning rasmi

    Жамият 22.04.2026 11:24

    Президент YUNEP билан экологик ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

    Президент Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида ўтаётган Минтақавий экологик саммит доирасида БМТнинг Атроф-муҳит бўйича дастури ижрочи директори Ингер Андерсен билан мулоқот қилди.

    'Доллар курси тушди'ning rasmi

    Жамият 22.04.2026 11:11

    Доллар курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Тошкентда 28 объект текширилди'ning rasmi

    Жамият 22.04.2026 10:51

    Тошкентда 28 объект текширилди

    Улар орасида маданий мерос объектларига эътиборсизликлар бўлгани аниқланди.

    'Зироат Мирзиёева болалар саратонига қарши курашда етакчи — ЖССТ'ning rasmi

    Жамият 22.04.2026 10:33

    Зироат Мирзиёева болалар саратонига қарши курашда етакчи — ЖССТ

    ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёевани болалар онкологиясидаги саъй-ҳаракатлари учун алоҳида эътироф этди.

    'Қўшни давлатдан 24 килодан ортиқ “гашиш” олиб киришга уриниш бўлди'ning rasmi

    Жамият 22.04.2026 09:11