АсосийЖамият

Навоийда уйлар сув остида қолди

Сув тошиши оқибатида уйларнинг деворлари остидан сув сизиб чиққан натижада, уйларга зарар етган.

'Навоийда уйлар сув остида қолди'ning rasmi

Жорий йилнинг 2 август куни Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида сув қувури ёрилиши оқибатида баъзи бир уйларни сув босган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Билдирилишича, тунги соат 01:50 да шаҳардаги “Ташқи сув таъминоти бирлашган энергия хизмати” 6-насос станциясига қарашли диаметри 1250 мм бўлган саноат-техник сув қувури ёрилиши оқибатида сув тошган.

Сув тошиши ортидан Тараққиёт кўчасидаги уйларнинг деворлари остидан сув сизиб чиққан натижада, баъзи уйларга зарар етган.

Вазирлик берган маълумотларга кўра, зудлик билан шаҳар ФВБ қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида ҳодиса оқибатларини бартараф этган. Тан жароҳати олганлар эса аниқланмаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Марказий банк 2026 йил 1 сентябрга қадар “Мустақилликнинг 35 йиллиги” эсдалик олтин тангасини зарб этади'ning rasmi

    Жамият 02.04.2026 16:19

    Марказий банк 2026 йил 1 сентябрга қадар “Мустақилликнинг 35 йиллиги” эсдалик олтин тангасини зарб этади

    Ўзбекистонда давлат мустақиллигининг 35 йиллигини муносиб нишонлашга қаратилган президент қарори қабул қилинди.

    'Жомбойда АГТКШда 6,4 млрд сўмлик газ талон-торожлиги аниқланди'ning rasmi

    Жамият 02.04.2026 15:44

    Жомбойда АГТКШда 6,4 млрд сўмлик газ талон-торожлиги аниқланди

    Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани фош этилди.

    'Долларнинг курси янгиланди'ning rasmi

    Жамият 02.04.2026 11:57

    Долларнинг курси янгиланди

    Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 3 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Давлат тиббиёт муассасалари беш кунлик иш ҳафтасига ўтди'ning rasmi

    Жамият 02.04.2026 11:08

    Давлат тиббиёт муассасалари беш кунлик иш ҳафтасига ўтди

    1 апрелдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан давлат тиббиёт муассасалари учун вақтинчалик тартиб жорий этилди.

    'Тошкентда автобус пиёдани уриб юборди'ning rasmi

    Жамият 02.04.2026 10:58

    Тошкентда автобус пиёдани уриб юборди

    Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.