АсосийДунё

Германия ғарбий чегараларида 4 мингдан ортиқ ноқонуний ўтишга уриниш қайд этилди

Фақат Франция орқали киришга уринаётганлар сони 2500 нафардан ошди. 144 контрабандачи қўлга олинди.

'Германия ғарбий чегараларида 4 мингдан ортиқ ноқонуний ўтишга уриниш қайд этилди'ning rasmi

Июль ойи давомида Германия полицияси Франция, Люксембург ва Белгия орқали ғарбий чегаралардан ноқонуний ўтиш бўйича 4000 дан зиёд уринишни аниқлади. Улардан 2573 нафари Рейнланд-Пфалс ва Саар федерал ерларига Франция орқали киришга уринган.

Қонунсиз мигрантларнинг бир қисми қайтарилди: 1364 киши Францияга, 869 киши Люксембургка ва 132 киши Белгияга депортация қилинди. Бу рақамлар фақат июль ойига тааллуқли бўлиб, якуний статистика ҳали эълон қилинмаган.

Федерал полиция маълумотига кўра, текширувлар давомида 144 контрабандачи қўлга олинган, 480 нафар шахс эса ордер асосида ҳибсга олинган.

Маълумот учун, 2024 йил 16 сентябрдан бошлаб Германия барча чегараларида вақтинчалик назорат қайта жорий этилган. Ички ишлар вазири Александр Добриндт бу режимни сентябрдан кейин ҳам давом эттириш ниятида эканини билдирган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Зеленскийнинг кутилмаган Берлиндаги ташрифи полицияни шошилинч чоралар кўришга мажбур қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:19

    Зеленскийнинг кутилмаган Берлиндаги ташрифи полицияни шошилинч чоралар кўришга мажбур қилди

    Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Берлиндаги кутилмаган ишчи ташрифи олдидан Германия полицияси фавқулодда режимда ҳаракатга ўтди.

    'Россия Telegram ва WhatsApp’даги қўнғироқларни чеклади'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:16

    Россия Telegram ва WhatsApp’даги қўнғироқларни чеклади

    Бунга фирибгарлик ва товламачилик ҳолатлару сабаб бўлган.

    'Баварияда темирйўл кабеллари кесилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:14

    Баварияда темирйўл кабеллари кесилди

    Бунинг ортидан келган зарар 20 минг еврога баҳоланмоқда.

    'Мерс: “Украинада тинчликка умид бор”'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:31

    Мерс: “Украинада тинчликка умид бор”

    Германия канцлери Трамп ва Путин учрашувида Киев ва Европанинг хавфсизлик манфаатларини ҳимоя қилишни сўраганини маълум қилди.

    'Италияда дунёдаги энг йирик юк ташувчи самолёт ишлаб чиқарилади'ning rasmi

    Дунё 13.08.2025 18:39

    Италияда дунёдаги энг йирик юк ташувчи самолёт ишлаб чиқарилади

    Унинг баландлиги тўрт қаватли уйнинг баландлигидек бўлиб, лойиҳа 2016 йилда тузилган.

    'Зеленский Берлинда кўп томонлама музокараларда қатнашади'ning rasmi

    Дунё 13.08.2025 18:03

    Зеленский Берлинда кўп томонлама музокараларда қатнашади

    Музокараларда Франция, Буюк Британия, Италия, Полша ва Финляндия раҳбарлари ҳам иштирок етади.