АсосийЖамият

Солиқ қўмитаси хатоси сабаб 399,3 млрд сўм асоссиз ечилди, пуллар қайтарилди

13 август куни юз берган техник носозлик оқибатида 30 мингдан ортиқ солиқ тўловчидан пул ечилди.

'Солиқ қўмитаси хатоси сабаб 399,3 млрд сўм асоссиз ечилди, пуллар қайтарилди'ning rasmi

13-август куни Солиқ қўмитаси маълумотлар базасидаги техник хатолик туфайли 30,1 минг солиқ тўловчи ҳисобидан жами 399,3 миллиард сўм асоссиз равишда ечиб олинди.

Қўмитага кўра, айрим фуқаролар ҳисобидан 100 минг сўмдан 1 миллиард сўмгача маблағ чиқиб кетган.

Солиқ органлари шошилинч чоралар кўриб, 14-августга келиб маблағларни тўлиқ қайтарди. Шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг вақтинча пасайган барқарорлик рейтинги қайта тикланди.

Қўмита раиси Шерзод Кудбиев бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун зарур чоралар кўрилишини маълум қилди ва солиқ тўловчилар ишончи муҳимлигини таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар