Рязан яқинидаги “Эластик” заводида рўй берган портлаш қурбонлари сони 24 нафарга етди. ФВВ маълумотига кўра, вайроналар остидан яна уч жасад чиқарилган, шунингдек, жароҳат олганлардан бири шифохонада вафот этган.
Ҳозирча 157 киши тан жароҳати олгани маълум. 18 август Рязан вилоятида мотам куни деб эълон қилинди.
Портлаш 15 август тонгида, заводнинг порох цехида юз берди. Қутқарувчилар ҳанузгача фақат вайроналарнинг ярмигина тозаланганини билдирмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага саноат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмагани сабаб бўлган.
“Эластик” Россия давлат реестрида қурол ва ўқ-дори ишлаб чиқарувчи корхона сифатида қайд этилган. Заводда бундан олдин, 2021 йил октябрида ҳам портлаш юз берган эди. Ўшанда 17 киши ҳалок бўлганди.