Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, божхона ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Самарқанд ва Наманган вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида акциз маркасисиз, ноқонуний тамаки маҳсулотларини сақлаш ва савдога чиқариш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди.
Самарқанд шаҳри ва туманида яшовчи фуқаролар М.А. ва С.М.нинг хонадонларидан умумий қиймати 106,2 млн сўм бўлган 4 900 қути хорижий ишлаб чиқарилган, акцизсиз тамаки маҳсулотлари топилди.
Косонсой туманида эса фуқаро М.А.нинг уйидан 3 турдаги 3 940 қути тамаки буюмлари (қиймати 48,3 млн сўм) сақланаётгани аниқланди.
Ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддалари билан иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.