Давлат хавфсизлик хизмати маълумотига кўра, Олтинкўл туманида яшовчи 1991 йилда туғилган шахс Латвияга ишчи виза олиб бериш баҳонасида 4 нафардан жами 10 минг доллар талаб қилган.
Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда у пулни олган пайтда ушланган.
Шунингдек, Ангрен шаҳрида истиқомат қилувчи 1997 йилда туғилган шахс ҳам Андижонлик фуқароларга виза ваъда қилиб, 8250 доллар талаб қилган. У сўралган маблағнинг 2100 долларини олган пайтда қўлга олинган.
Ҳар икки ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.