АсосийСпорт

8 нафар ўзбекистонлик боксчи жаҳон чемпионати ярим финалига чиқди

Мазкур беллашув Ливерпул шаҳрида бўлиб ўтмоқда.

'8 нафар ўзбекистонлик боксчи жаҳон чемпионати ярим финалига чиқди'ning rasmi

Англиянинг Ливерпул шаҳрида ўтаётган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик 8 нафар боксчи чорак финалда ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди.

12 сентябрь куни ўтказиладиган ярим финал баҳсларида қуйидаги спортчиларимиз рингга кўтарилади:

Аёллар: Феруза Казакова (51 кг), Навбаҳор Ҳамидова (65 кг)

Эркаклар: Абдумалик Халоков (60 кг), Асадхўжа Мўйдинхўжаев (65 кг), Фазлиддин Эркинбоев (75 кг), Жавоҳир Умматалиев (80 кг), Тўрабек Ҳабибуллаев (90 кг), Жаҳонгир Зокиров (+90 кг).

Шу билан бирга, Нигина Ўктамова, Ситора Турдибекова, Олтиной Сотимбаева, Ҳуморабону Мамажонова, Миразизбек Мирзахалилов ва Шавкатжон Болтаев чорак финалда мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди.

    Бошқа янгиликлар