АсосийЖамият

Тошкентда Spark ва ЙПХ хизмат машинаси тўқнашди

Ҳодиса сабаб ҳайдовчиларнинг бири шифохонага олиб кетилган.

'Тошкентда Spark ва ЙПХ хизмат машинаси тўқнашди'ning rasmi

12 сентябрь куни соат 00:45 ларда Чилонзор туманида Spark ва ЙПХ хизмат машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

ИИББ маълумотига кўра, 2008 йилда туғилган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган йигит давлат рақам белгисиз Спаркъни бошқариб, қатнов йўналишини кескин ўзгартирган ва натижада Lacetti русумли хизмат автомобили билан тўқнашган.

Ҳодиса натижасида оғир тан жароҳатланганлар қайд этилмаган, ҳайдовчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар