АсосийЖАМИЯТ

Тошкентга келаётган самолёт қушлар галаси билан тўқнашди

Бортида 91 киши бўлган самолёт ҳодиса оқибатида ортга қайтди.

Бугун, 2025 йил 12 сентябрь куни соат 07:40 да (маҳаллий вақт билан) Иркутск шаҳри аэропортида авиация ҳодисаси юз берди, дея хабар бермоқда Шарқий-Сибир транспорт прокуратураси хабар қилди.

Қайд этилишича, "Урал авиалиниялари2 авиакомпаниясига-тегишли А-319 ҳаво кемаси "Иркутск–Тошкент" йўналиши бўйича 2719-рейсни амалга ошираётган пайтда самолёт двигателига қушлар галасига келиб урилган.

Натижада, ҳаво кемаси қўмондон қарорига кўра қайтадан Иркутск аэропортига қайтган.

Самолёт бортида 6 нафар экипаж аъзоси ва 91 нафар йўловчи бўлган. Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган, ҳаво кемасига зарар етмаган.

Байкал-Ангарск транспорт прокуратураси томонидан парвозлар хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилиниши юзасидан текширув бошланди.

    Бошқа янгиликлар