АсосийДунё

Қирғизистон собиқ президентининг оиласи уйдан мажбуран чиқарилди

Суд қарорига мувофиқ, собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг мол-мулки, жумладан, Қўй-Тошдаги уйи мусодара қилинди.

'Қирғизистон собиқ президентининг оиласи уйдан мажбуран чиқарилди'ning rasmi

Қирғизистон Давлат мулкини бошқариш агентлиги маълум қилишича, суд қарори асосида собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг оиласи яшаб келган Чуй вилоятининг Аламудин туманига қарашли Қўй-Тош қишлоғидаги уй ва ер майдони давлат тасарруфига қайтарилди. Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг оиласи Қўй-Тош қишлоғидаги уйидан мажбуран чиқариб юборилмоқда, дея ёзмоқда "zamon.uz". 

Агентлик вакилларининг таъкидлашича, ушбу ҳудуд эндиликда ижтимоий эҳтиёжларга хизмат қиладиган объектларга ажратилади. Режаларга кўра, у ерда қариялар уйи ва болалар боғчаси қурилиши белгиланган.

Маълумот учун 2025 йил 3 июн куни Бишкек шаҳрининг Биринчи Май туман суди Алмазбек Атамбаевни 11 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш ҳақидаги ҳукмни эълон қилган. Шу билан бирга, суд қарорига кўра, собиқ президентнинг бир қатор мол-мулклари, жумладан Қўй-Тошдаги уйи мусодара қилиниб, давлат мулкига ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, Алмазбек Атамбаев Қирғизистоннинг 2011–2017 йилларда давлат раҳбари бўлган. У президентликдан кетганидан кейин ҳам фаол сиёсий майдонда қолган ва турли жиноят ишларида гумонланувчи сифатида тилга олинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'ЕИ Россияга қарши санкцияларни 6 ойга узайтирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:18

    ЕИ Россияга қарши санкцияларни 6 ойга узайтирди

    "Биз Путиннинг уруш олиб бориш учун пул олишига тўсқинлик қилишда давом этамиз", - деб ваъда берди Европа дипломатияси раҳбари.

    'Белгородда учувчисиз самолёт зарбаси оқибатида икки киши жароҳат олди'ning rasmi

    Дунё 13.09.2025 19:40

    Белгородда учувчисиз самолёт зарбаси оқибатида икки киши жароҳат олди

    Жабрланганлар Красноярск марказий шифохонасига етказилган.

    'БМТ Фаластин давлатини тан олишни назарда тутувчи декларацияни қўллаб-қувватлади'ning rasmi

    Дунё 13.09.2025 19:11

    БМТ Фаластин давлатини тан олишни назарда тутувчи декларацияни қўллаб-қувватлади

    БМТ Бош Ассамблеяси Фаластин масаласини тинч йўл билан ҳал қилиш ва Исроил билан икки давлат ечимини амалга ошириш тўғрисидаги декларацияни маъқуллади.

    'Непалдаги 20 дан ортиқ қамоқхонадан 15 минг маҳбус қочди'ning rasmi

    Дунё 13.09.2025 11:50

    Непалдаги 20 дан ортиқ қамоқхонадан 15 минг маҳбус қочди

    Маҳбуслар мамлакат бўйлаб содир бўлаётган норозилик намойишлари вақтида қочган.

    '“Толибон” яна Ўзбекистондан вертолётларни қайтаришни сўради'ning rasmi

    Дунё 12.09.2025 21:49

    “Толибон” яна Ўзбекистондан вертолётларни қайтаришни сўради

    Ҳукумат ташқи ишлар вазири аввалги ҳукумат ағдарилганидан сўнг Афғонистондан Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб ўтилган вертолётларни қайтаришга чақирди.