АсосийЖиноят

Пойтахтда йўл ҳақи тўламаган 6 мингдан зиёд йўловчи жазоланди

Қонунбузарлар 41 минг 200 сўм миқдорида жаримага тортилган.

'Пойтахтда йўл ҳақи тўламаган 6 мингдан зиёд йўловчи жазоланди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида йил бошидан бери 6 мингдан ортиқ йўловчи автобусда йўл ҳақини тўламагани учун жазоланган. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот котиби хабар берди.

Билдирилишича, Транспорт назорати инспекцияси ҳамда Тошкент шаҳар жамоат транспортини мониторинг ва назорат қилиш давлат муассасаси томонидан пойтахт автобусларида йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланаётган йўловчиларга нисбатан кучайтирилган рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Хабарга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида 6182 нафар қоидабузарга нисбатан маъмурий чора кўрилган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддаси 5-бандига асосан, йўловчининг шаҳар ичида ва шаҳар атрофига қатнайдиган автобусда чиптасиз юриши базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисми (41 минг 200 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

    Бошқа янгиликлар