2025 йил 1 октябрь куни Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги автобус бекатида 2000 йилда туғилган И.И. ва 1998 йилда туғилган С.К. ўртасида аввалдан келиб чиққан келишмовчилик асосида жанжал келиб чиқди.
Суҳбат пайтида И.И. таниши М.А. орқали С.К.га пичоқ билан тан жароҳати етказган. Жавоб тариқасида С.К. таниши Б.М. билан биргаликда М.А.ни автомашина белгиси билан уриб, унга ҳам тан жароҳати етказган.
Ҳар икки жабрланувчи шифохонага ётқизилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.