АсосийЖамият

Риштонда фермерларга босим бўлдими?

Ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилди.

'Риштонда фермерларга босим бўлдими?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда тарқалган фермерларга нисбатан ИИБ ходимлари томонидан босим ўтказилгани ҳақидаги хабарлар Бош вазир ҳузуридаги тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан ўрганилмоқда.

Фарғона вилояти Риштон туманида айрим фермер хўжаликларига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари томонидан босим ўтказилгани ва уларнинг ҳуқуқлари поймол этилгани ҳақида хабарлар ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ушбу ҳолат юзасидан Бош вазир ҳузуридаги Бош бизнес-омбудсман расмий баёнот берди. Унда таъкидланишича, фермер хўжаликлари мамлакатда қонуний фаолият юритаётган тадбиркорлик субъекти ҳисобланади ва уларга асоссиз босим ёки зўравонлик кўрсатиш мутлақо ман этилади.

“Давлат органлари тадбиркорларга нисбатан ҳар қандай ноқонуний ҳаракатлардан тийилиши шарт”, — дейилади омбудсман баёнотида.

Ҳозирда ҳолат Бош бизнес-омбудсман девони томонидан алоҳида тартибда ўрганилмоқда. Якуний хулоса ва чоралар юзасидан қўшимча маълумот берилиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар