АсосийДунё

Ғазода 20 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлди

Исроилнинг икки йилдан буён давом этаётган ҳужумлари оқибатида Ғазо секторида ҳалок бўлган болалар сони рекорд даражага ошди.

'Ғазода 20 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлди'ning rasmi

Ғазо ҳукумати матбуот идораси маълумотига кўра, 7 октябрь куни тўлиқ икки йил бўладиган можаро давомида 20 мингдан ортиқ бола, 12 минг 500 дан зиёд аёл ва юзлаб тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмган.

Шунингдек, 460 киши, жумладан 154 бола очлик ва озиқ-овқат танқислиги сабаб вафот этган, 17 киши эса совуқдан музлаб ҳалок бўлган. 7 октябрдан бери ўлган фаластинликлар сони 67 мингдан ошган, бедарак йўқолганлар билан бу рақам 76 мингдан ортиқни ташкил этади.

Исроил ҳужумлари соғлиқни сақлаш ва таълим тизимларини ҳам издан чиқарган — 38 та шифохона вайрон қилинган, 668 та мактаб бомбаланган, 13 мингдан ортиқ ўқувчи ва юзлаб ўқитувчилар ҳалок бўлган.

Ғазо ҳукумати баёнотида Исроилнинг сўнгги икки кунда амалга оширган 130 дан ортиқ ҳужумлари оқибатида яна 94 киши, жумладан аёллар ва болалар ҳалок бўлгани, бу эса “Фаластин халқига қарши давом этаётган босқиннинг бир қисми” экани қайд этилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россия ва Украина уришида Ғарб Россияга ён босмоқдами?'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:25

    Россия ва Украина уришида Ғарб Россияга ён босмоқдами?

    Украина президентининг айтишича, Россиянинг ракета ва дронларида АҚШ, Германия, Япония, Хитой ҳамда бошқа мамлакатларда ишлаб чиқарилган қисмлар аниқланган.

    'Актёр Шоҳруххон энди миллиардер'ning rasmi

    Дунё 06.10.2025 21:41

    Актёр Шоҳруххон энди миллиардер

    Хоннинг молиявий ҳолати Арнолд Шварсенеггер, Рианна, Тейлор Свифт ва Тайгер Вудс каби машҳурларнинг даромадлари билан тенглашмоқда.

    'Дунёдаги энг ақлли одам кимлиги айтилди'ning rasmi

    Дунё 06.10.2025 21:28

    Дунёдаги энг ақлли одам кимлиги айтилди

    Унинг IQ даражаси 230 баллни ташкил этади.

    '“Википедия”нинг муқобил варианти яратилди'ning rasmi

    Дунё 06.10.2025 17:54

    “Википедия”нинг муқобил варианти яратилди

    “Грокипедия” икки ҳафтадан кейин ишга туширилади.

    'Данна Карагусова Марказий Осиёдан коинотга чиққан биринчи аёлга айланади'ning rasmi

    Дунё 06.10.2025 17:18

    Данна Карагусова Марказий Осиёдан коинотга чиққан биринчи аёлга айланади

    У Amazon асосчиси ва миллиардер Жефф Безос томонидан ишлаб чиқилган New Shepard ракетасида учади.

    'Францияда янги ҳукумат тузилди'ning rasmi

    Дунё 06.10.2025 13:42

    Францияда янги ҳукумат тузилди

    Хўш, унинг таркиби қандай?