АсосийДунё

Ўзбекистонда 8 ойда 300 нафарга яқин киши оилавий зўравонлик учун судланди

Оилавий зўравонлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортилганлар сони ошмоқда.

'Ўзбекистонда 8 ойда 300 нафарга яқин киши оилавий зўравонлик учун судланди'ning rasmi

Жорий йилнинг январь—август ойларида 298 нафар шахс Ўзбекистон Жиноят кодексининг 126-1-моддаси (оилавий зўравонлик) бўйича судланган. Улардан 81 нафари озодликдан маҳрум қилиш жазосини олган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди маълум қилди.

Таъкидланишича, ўтган 2024 йилнинг умумий ҳисобида 472 киши шу модда билан судланган ва улардан 150 нафарига қамоқ жазоси тайинланган.

Шунингдек, 2025 йил бошидан буён 7 624 нафар шахс МЖТКнинг 59-2-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка тортилган. Улардан 6 585 нафари маъмурий қамоққа олинган.

Жинсий шилқимлик (ЖК 41-1-модда) учун эса 1 450 киши судланган, шундан 969 нафари қамоққа, 481 нафарига эса жарима тайинланган. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврида 1 854 нафарни ташкил этган.

Шу билан бирга, оилавий зўравонлик сабабли 47 та никоҳдан ажратиш даъвоси судларга киритилган, уларнинг 37 таси қаноатлантирилган — бу ҳар бешта ишдан тўрттасида зўравонлик оиланинг бузилишига сабаб бўлаётганини англатади.

    Бошқа янгиликлар