Трамп Трампга кўра, энди навбатда Хитойда АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди унга Россиядан нефть харид қилмасликка ваъда берган. Бу ҳақда Трамп 15 октябрь куни Оқ уйда журналистлар билан суҳбатда айтди.
“Мен Ҳиндистоннинг Россиядан нефть олаётганидан норози эдим. Бугун Моди менга буни тўхтатишини тасдиқлади. Бу катта қадам. Энди Хитойни ҳам шу ишни қилишга мажбур қиламиз”, — деди Трамп.
Аввалроқ, Трамп Ҳиндистонга 25 фоизлик импорт божларини жорий этган ва бунга мамлакатнинг Россия нефтини харид қилишини асос қилиб кўрсатган эди.
Бироқ, “The New York Times” ва “Reuters” хабарларига кўра, Ҳиндистон АҚШ босимига қарамасдан Россиядан нефть олишни давом эттирмоқда.
Сентябрь ойида БМТ сессиясида Трамп Хитой ва Ҳиндистонни Украинадаги можаронинг “асосий ҳомийлари” деб атаган ва G7 давлатларини бу давлатларга нисбатан 100% гача бож жорий этишга чақирган.
Бу вазиятга муносабатдан Россия президенти Владимир Путин шундай деган: “Агар Ҳиндистон рад этса, ўзини зарарга қўяди. Бу 9–10 миллиард доллар зарар бўлиши мумкин. Агар рад этмаса — унга санкция кўринишида юқори бож қўйилади.