АсосийЖамият

Қурилиш компанияси танқид учун мижозларидан жарима ундирмоқчи бўлди

Ҳолатга Рақобат қўмитаси аралашди.

'Қурилиш компанияси танқид учун мижозларидан жарима ундирмоқчи бўлди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқ орқали “Танқид учун жарима ундирилиши қонунийми?” мазмунида қолдирилган мурожаат фуқароларнинг кўплаб муҳокамаларига сабаб бўлди.

Жумладан, мурожаатда қурилиш ташкилоти — “Golden House Property Group” МЧЖ истеъмолчи ўз ташаббуси билан шартномани бекор қилган тақдирда тўланган маблағнинг ёки шартнома қийматининг 10 фоизи миқдорида жарима ундириш ҳуқуқига эгалиги, шунингдек, мижозлар ушбу компания фаолиятидан норозилик билдириб расмий идоралар ёки ОАВга мурожаат қилган тақдирда ҳам уларга нисбатан жарима қўлланиши белгилангани қайд этилган.

Рақобат қўмитаси томонидан ўрганишлар олиб борилиб, “Golden House” компанияси улуш киритиш асосида кўп қаватли уйдан хонадон сотиб олиш шартномаларида айнан шундай тартиб жорий этгани аниқланди. Бу эса истеъмолчи ҳуқуқларини чекловчи шарт ҳисобланади.

Шу муносабат билан Рақобат қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни 4, 6, 21 ва 23-моддалари талабларига асосан, компанияга қонун бузилиш ҳолатларини ихтиёрий равишда бартараф этиш бўйича расмий кўрсатма берди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент вилоятида ибодатхона ва қадимий совутлар топилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:41

    Тошкент вилоятида ибодатхона ва қадимий совутлар топилди

    Археологларнинг фикрига кўра, зирҳ парчалари ибодатхонага маросим совғаси сифатида олиб келинган бўлиши мумкин.

    'Бекободда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган цех аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:47

    'Ўзбекистоннинг 5 та ҳудудида ҳоким ўзгарди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:30

    Ўзбекистоннинг 5 та ҳудудида ҳоким ўзгарди

    Ўзбекистоннинг бир қатор туман ва шаҳарларига янги ҳокимлар тайинланди.

    'Бугундан барча ер усти метро бекатлари фаолияти тикланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:45

    Бугундан барча ер усти метро бекатлари фаолияти тикланди

    Бу ҳақда пойтахт метрополитени хабар қилди.

    'Навоийда 2 дона қалампир 2 млрдга айланиб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:04

    Навоийда 2 дона қалампир 2 млрдга айланиб кетди

    Тадбиркор 2 дона қалампир учун 20 минг сўмлик чек уриши керак эди. Аммо...

    'Бугун қатор ҳудудларда ёмғир ёғади'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:55

    Бугун қатор ҳудудларда ёмғир ёғади

    Ўзгидромет 1 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.